islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тили билимдонлари смартфон билан тақдирландилар (Фотолавҳалар)

Тошкент ислом институтида “Ноябр ойи – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили –  Қуръон карим  тили” шиори остида 2-курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Фан ойлиги доирасида Тиллар кафедраси томонидан талабалари ўртасида “Кофия матнини ёд олиш” ҳамда “Энг яхши мақола” танлови эълон қилинган эди.

Мусобақа якунида танлов ғолиблари тақдирландилар.

“Энг яхши мақола” йўналиши бўйича:  

1-ўрин: 203-гуруҳи талабаси  Ходжаева Муниса “Абу Абдураҳмон Халил ибн Аҳмад ал-Фароҳидий” мавзусидаги мақоласи учун 89 балл:

2-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Юнусхон Фозилов “Араб тилининг аҳамияти”  мавзусидаги мақоласи учун 87 балл:

3-ўрин: 201-гуруҳ  талабаси  Ҳасанов Ҳусниддин “Арабларга араб тилини ўргатган аллома” мавзусидаги мақоласи учун 78 балл:

“Кофия матнини ёд олиш” йўналиши бўйича:

1-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Ғофуржонов Аҳмадуллоҳ:

2-ўрин: 104-гуруҳ талабаси Исомиддинов Муҳаммад Али:

 3-ўрин: 102-гуруҳ талабаси Умбаров Нурислом:

Ҳар икки танловнинг 1-ўрин соҳиблари смартфон телефони билан, қолган совриндорлар эса, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ТИИ Матбуот хизмати

260870cookie-checkАраб тили билимдонлари смартфон билан тақдирландилар (Фотолавҳалар)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: