islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон ихлосмандлари учун мотивация

Тошкент ислом институтида Қуръони карим ва тажвид ўқув курси тингловчилари билан учрашув ўтказилди. Тадбирни Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров кириш сўзи билан очиб, курс фаолияти ҳамда ташкилий масалалар тўғрисида маълумот берди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва гуруҳ ўқитувчиси Муслим қори Боймиров Қуръони каримни ўрганиш ва ёд олишнинг фазилати тўғрисида сўзлаб, Қуръон ихлосмандларига мотивация бердилар.

Маълумот учун, Тошкент ислом институтида Қуръони карим ва тажвид ўқув курси 2018 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб, 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқаролари курс рўйхатига ёзилиш учун ҳар шанба, соат 09:00-14:00 гача паспорт нусхаси ва 4 дона 3х4 фотосурат билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Олий маъҳад биносига ташриф буюришлари лозим.

Ўқув курси 3 ой давом этиб, навбати келган эркаклар ва аёл-қизларнинг 90 нафари гуруҳларга бўлинган ҳолда Тошкент ислом институтининг тажрибали қори устозларидан Қуръони карим ва тажвид бўйича сабоқ оладилар.

Қуръони карим ва тажвид ўқув курси

ўқитувчиси Муслим қори Боймиров

265900cookie-checkҚуръон ихлосмандлари учун мотивация

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: