islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Электр энергияси таъминотида диний ташкилотларга асосиз ҳисобланган маблағлар қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш соҳасида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмлари ва уларга қўлланилган тарифларнинг қўлланилиши бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан сўров асосида олинган маълумотлар асосида истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси хажмлари ва уларга қўлланилётган тарифлар юзасидан ўтказилган тахлил ва ўрганишда қуйидагилар маълум бўлди.
Тақдим этилган маълумотларни ўрганиш жараёнида айрим холатларда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергия тарифи ошириб қўлланилганлиги холатлари қайд этилди. Жумладан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 22 августдаги “Дин сохасида маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 364-қарорининг 3-бандида (Вазирлар Махкамасининг 10.09.2003 йилдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1-банди)да Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқова сув ва маиший чиқиндиларни ташиш)га тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 30.07.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифлари”нинг 1.2 бандида Истеъмолчиларнинг III гурухи, шу жумладан аҳоли учун кВт/соат 295 сўм белгиланган.
Бироқ, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан юқорида қайд этилган қарор (фармойиш) талабларига риоя этилмаганлиги натижасида вилоят ҳудудидаги диний ташкилотларга 2019-2021 йил 9 ойи давомида вилоятдаги 85 та диний ташкилотларга 232,1 млн сўм миқдорида ортиқча тўлов хисобланганлиги қайд этилди.
Масалан, Когон туманидаги “Баҳоуддин Накшбанд ёдгорлик мажмуаси”га
73,3 млн.сўм, “Саид Амир Кулол” жоъме масжидига 5,8 млн.сўм, Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” урта махсус ислом билим юртига 60,1 млн.сўм, Ғиждувон туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” жоъме масжидига 17,1 млн.сўм асоссиз ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга ортиқча ҳисобланган маблағларни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди ва жами 232,1 млн.сўмлик ортиқча ҳисобланган тўловлар вилоятдаги диний ташкилотлар (истеъмолчилар) фойдасига қайта ҳисоб китоб қилиниши таъминланди.

268440cookie-checkЭлектр энергияси таъминотида диний ташкилотларга асосиз ҳисобланган маблағлар қайтарилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: