islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний идора асосчилари “Бобохоновлар оилавий музейи” ҳақида эшитганмисиз?

28 февраль куни Тошкент ислом институти 3-курс талабалари мурабиййи А.Олимов билан биргаликда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати (ҳозирги Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси) асосчиси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳазратлари ва у кишининг оила-аъзолари уй музейига ташриф буюрдилар.

Эшон Бобохон ҳазратларининг набиралари  Амир Саид ака диний назорат бошқармаси тарихи ва Эшон Бобохонлар оиласининг динимиз ривожига қўшган улкан хизматлари ҳақида батафсил маълумот берди. Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳазратларининг Ўзбекистонда ислом дини тикланиши, унинг ривожига қўшган ҳиссаси, бутун Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирдаги саъйи ҳаракатлари ва Диний идора тизимига асос солиши билан боғлиқ барча маълумотлар музейдаги кўплаб фотосуратларда акс этган эди.

Ташриф давомида Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг диний назоратдаги муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этишда қилган улкан хизматлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шамсиддинхон Бобохонов ҳазратларининг муфтийлик йилларида амалга оширилган хайрли ишлари, элчилик соҳасида эришган улкан ютуқлари ҳақида маълумот ҳам тўлиқ маълумот берилди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан қилинган Қуръони карим хатми уларнинг ҳақларига бағишланди. Талабалар музейнинг ташриф дафтарига ўз таассуротларини ҳақида қайд қилиб қўйди.

3-курс талабаси

Нуриддин Муҳаммаджон

27570cookie-checkДиний идора асосчилари “Бобохоновлар оилавий музейи” ҳақида эшитганмисиз?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: