Тошкент ислом институтининг 4-курс талабалари учун Араб (матбуот) тили фанидан “Араб тили лаҳжалари” мавзусида мастер-класс ўтказилди.
Соҳа мутахассиси сифатида Араб давлатларида кўп йиллар таржимон бўлиб ишлаган, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг турли лавозимларида, хусусан Таълим ва илмий-тадқиқот бўлимида ходим, Халқаро алоқалар бўлимида мудири вазифаларида самарали меҳнат қилган устоз Муҳаммад-Акмалхон домла Шакиров таклиф этилди. Дарсни ТИИ Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбаев кузатиб борди.
Араб адабий тилининг ёши 1500 йилдир. Араб адабий тили VI асрда пайдо бўлган. Мазкур ажойиб тил ўзининг сўз захираси бўйича бой, ғайри оддий усули нафис ширифти бор. Бу тил семит тиллар оиласининг бир қисми бўлиб, арамий ва иврит тилларини ҳам ўз ичига олгандир. Ушбу гуруҳ тилларининг ёзилиши ўнгдан чапгадир.
Мазкур тил дунёда танилган тиллар рўйхатида бешинчи ўринда туради. Жаҳонда 59 та давлат бу тилда гаплашишади. Бутун дунёда араб тилида ўз она тилида гаплашгандек гаплашадиганлар адади 319 миллионни ташкил қилади. Умуман бутун дунё бўйича 420 миллион одам бу тилда гаплашади.Қаерда у тил билан гаплашишига қараб, тиллар турлича бўлади. Тилларда ўзининг лаҳжалари мавжуд бўлиб, улар вақт ўтиши билан бир қанча турларга бўлиниб борган.
Мағриб, Жазоир, Ливия ва Тунисда шимолий африка араб тили деб ажратиш мумкин. Мавританияда ҳасаний араб тили. Миср араб тури (версия) ҳам мавжуд. Ёки Ироқ араб тури мавжуд. Араб-левантт или (левантийский) Фаластин, Иордания, Сурия ва Ливанда ишлатилади. Оман, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Баҳрейн, ва Кувейтда форс кўрфази арб тилиси ишлатилад.
Ғарбий Саудия Арабистонининг аксарият аҳолиси муомала учун ҳижазий тилини ишлатган бир вақтда, Марказий Саудия Арабистонида араб тилининг нажди турида гаплашишади. Саудия Арабистонинг жанубий ғарбида ҳамда Яманда эса яман араб тили кўпроқ ғолибдир.
Маҳорат дарси жуда қизиқ, ҳаёти воқеълар билан, лаҳжаларга оид кўплаб мисоллар асосида ўтди. Талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилдилар.
Устоз Муҳаммад-Акмалхон Шакиров айни пайтда Тошкент ислом институти “Ўқув курслари, Қуръони карим ва тажвид” бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқдалар.
Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбаев