«Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ:
- Ўзбекистон ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилади;
- Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қарор билан қуйидагиларни ўз ичига олган Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланган:
- Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, ушбу материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар;
- Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга мўлжалланган материалларни экспертизадан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш тартиби;
- Диншунослик экспертизасини ўтказиш шартлари, муддатлари ва диншунослик экспертизаси хулосасини расмийлаштириш тартиби.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Ўзбекистон президенти янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Қонун билан жамоат жойларида ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ олиб ташланган эди.