islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусобақа ғолиблари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” шиори остида футбол турнири ўтказилган эди.

Бўлим ва кафедралардан тузилган 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда яшил майдонда тўп сурдилар. Тошкент ислом институти мажлислар залида ғолиб ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. ТИИ ректори У.Ғафуров спорт мусобақаларининг аҳамияти тўғрисида гапирди. Институт аъзолари ўртасида анъанага айланган футбол, волебол каби жамоавий беллашувлар ҳамкасбларнинг жипслашишига, эркин ва дўстона муносабатга киришишга ёрдам беради.

Институт аъзолари ичида яхши тўп сурадиган ўқитувчи ва ходимлар бўлгани боис ректор Уйғун домла Ғафуров Олий маъҳад футбол жамоаси таркибини қайта шакллантириб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш таклифини берди.

Шу билан бирга республика миқёсидаги турнирларда ҳам институт жамоасининг қатнашишини таъминлаш таъкидланди.
Тақдирлаш маросимида барча иштирокчи бўлим ва кафедра жамоаларига фахрий ёрлиқ топширилди.
Ғолибларга эса 1,2,3-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди:
1-ўрин: Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими;
2-ўрин: Таҳфизул Қуръон кафедраси;
3-ўрин: Ўқув, маънавият ва Қуръон ўқув курси бўлимлари.

ТИИ Матбуот хизмати

293530cookie-checkМусобақа ғолиблари тақдирланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: