islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Гўзал аёллар учун тилла тақинчоқлар манъ қилинди.

Ҳикоя шундайки, Франция подшоҳларидан бири халқининг барчасини баробар бўлиб яшашини яъни, жамиятида жуда бой ҳам ва жуда камбағал шахслар ҳам бўлмаслиги учун чора-тадбир сифатида аёлларни кўчада олтин узуклар, жавоҳирлар билан безанишини тақиқловчи қарор чиқарди. Шу йўл билан ўзаро тенгликни юзага келтирмоқчи эди.

Бу қонун тасдиқланиб ижро учун тадбиқ этилиши бошланди. Аммо аёллар томонидан унга амал қилинмади.
Парламентнинг энг доно ва тадбирли аъзоси бўлган донишманд келиб қирол билан амалда бажарилмаётган мазкур қонун борасида баҳслашди. Қирол унга: “Мен қилай? (Қарорни бекор қила олмайман.) Агар мен қарорни бекор қилсам, халқ олдида мен ноўрин, ёмон қарор чиқарган бўлиб қоламан.”, деди.

Шунда ҳаким донишманд: “Бу қарорга, уни тўғирлаш учун шарҳ сифатида қўшимча илова киритинг. Шарҳда “Гўзал бўлган аёллар, табий гўзаллик соҳибалари бўлгани учун тилла тақинчоқлар билан безаниб кўчага чиқиш манъ қиланади. Истисно тариқасида чиройли бўлмаган аёллар эса олтин ва жавоҳирлар билан зийнатланишларига рухсат”, деган банд киритайлик.”, деди.

Бу оқилона маслаҳат иш бериб, қарор ижроси тўлиқ таъминланди. Хусусан аёллар қарорга тўлиқ амал қилдилар. Зеро, ҳар бир аёл ўзини чиройли, гўзал, деб ҳисоблайди.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир ота оиласини ёки корхона раҳбари ишчиларини ёхуд давлат раҳбари халқини манфаатини ирода қилса ҳаргиз башарият табиатига ёки инсоний эҳтиёжга зид бўлган қарор қабул қилмасин. Ҳар бир инсоннинг калити ва ўз шахсиятига тегишли кириш эшиги бўлади. Мана калитларга мувофиқ табдирлар ҳикмат билан юзага чиқарилар экан орзулар тўла амалга ошади.

Адиб Муҳсин Жаббарнинг “Менга ҳаётни ўргатган қиссалар” китобидан.
Таржимон Ё.Бухарбаев

299290cookie-checkГўзал аёллар учун тилла тақинчоқлар манъ қилинди.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: