Икки дўст сафарга чиқди ва йўллари саҳро, чўл ўртасидан ўтди. Сафар чоғи иккиси жанжаллашиб қолишди. Шунда бири иккинчисини юзига қаттиқ зарба туширди. Зарба ҳар қанча кучли, аламли бўлса ҳам бир оғиз гапирмай, фақат қумга “бугун энг азиз дўстим юзимга урди”, деб ёзиб қўйди.
Иккиси сафарни давом эттириб, бир воҳага етиб, кўлда чўмилмоқчи бўлдилар. Калтак еган дўстнинг сувда оёғини томири тортиб қолиб, чўка бошлади. Буни кўрган иккинчиси дарров ёрдамга келиб, уни чўкиб кетишидан қутқариб қолди. Жони омон қолган дўст, ҳарсанг тошга “бугун энг азиз дўстим ҳаётимни сақлаб қолди”, деб ёзди. Дўстини урган, ҳаётини сақлаб қолгани сўради: “Сени урганимда, қумга ёзган эдинг. Энди қутқарганимни ҳарсанг тошга ёздинг. Буни сабаб нима?”
Дўсти жавоб берди: “Бизга бирор ким азият берса, уни қумга ёзмоқ керак. Токи марҳамат шамоли уни ўчириб юборсин. Аммо, бизга бирор киши яхшилик қилса, уни тошга ёзмоқ керак, токи бирор шамол уни ўчира олмасин!.”
Демак, сизга етган азиятни қумга ёзишни, яхшиликни тошга ёзмоқни ўрганинг!
Муҳсин Жаббар. “Менга ҳаётни ўргантган қиссалар” китоби.
Таржимон Ёқуб Бухарбаев.
Тошкент ислом институти катти ўқитувчиси,
Чаноқ масжиди имом-хатиби