islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Дорул ислом ва дорул куфр борасидаги иддаоларга раддиялар

XX–XXI асрларга келиб турли хил диний оқимлар сони кўпайиб кетдики, бизнинг тинч ва осуда диёримизда ҳам унинг салбий таъсири бироз кучайди. Бунинг олди олинмаса, ёшларимизнинг онгини заҳарлашни мақсад қилган ғанимларимиз уларнинг тарбиясида ушбу оқимлар таъсирини кучайтириш, маънавий ва маърифий, ғоявий курашни амалга оширишга тинмай уринмоқдалар. Биз бугун ана шундай диний оқимлардан бири бўлган сохта салафийлик ҳақида тўхталиб, бу оқимнинг мақсад, ғоя ва иддаоларини, бошқача қилиб айтганда, асл башарасини очиб беришга ҳаракат қиламиз.
Сохта салафийлик – Исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч даврига мувофиқ равишда ҳаётга тадбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир.
Исломда “салаф” деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Луғавий маъноси ҳам “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” деган маънони беради.
Иддао: “Асрлар давомида исломга турли бидъатлар кириб қолгани, жамият ва мусулмонларнинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги Қуръон ва суннага асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарур” .
Раддия: Сохта салафийларнинг бу иддаосида Ислом динини ривожлантириш мақсади эмас, балки ҳокимиятни эгаллашдек қора ниятларини амалга ошириш мақсади ётибди. Улар халқлар орасида низолар ва ихтилофлар чиқаришни режалаштирадилар. Натижада ноҳақ қонли урушларни келтириб чиқаришмоқда.
Иддао: “Давлатни шариат асосида бошқармаётган ҳукмдорга қарши жиҳод қилиш мумкин”.
Раддия: “Дорул ҳарб мусулмонларнинг жума намози ва ҳайитларига ўхшаган ҳукмлар юритилиши билан Ислом юртига айланади, гарчи у ерда кофирлар бўлса ҳам, гарчи ислом давлатига қўшни бўлмаса ҳам” (“Раддул мухтор”).
Абдулқодир Авда айтади: “Дорул Ислом – ислом арконлари амалда бўлган ёки унда яшовчи мусулмонлар ислом арконларини бажаришларига монелик бўлмаган ҳудуддир”.
“Куфр диёрида намоз ўқиш, рўза тутиш каби ислом аҳкомларига амал қилиниши билан у ислом диёрига айланади” (“Бадоеус саное”).
Исломнинг арконлари бажарилаётган юрт ислом диёри дейилади ва унинг ҳукмдорига қарши жиҳод қилинмайди .
Мазҳабимизда муътабар саналган “Раддул муҳтор” асарида бундай ёзилган: “Ислом диёри фақат қуйидаги учта шарт жамлангандагина куфр диёрига айланади:
1) ширк аҳлининг ҳукмлари юритилиши билан, яъни мушрикиларнинг ҳукми ошкор юритилиб, мусулмонларнинг ҳеч бир ҳукми юритилмаганидан кейин куфр мамлакати булади;
2) Ислом диёри куфр мамлакатларига қўшилиб, бирлашса;
3) Мамлакатда бирорта ҳам хавфсиз мусулмон қолмаса”.
Мазкур уч шартнинг ҳаммаси бир мамлакатда топилса, у жой куфр диёрига айланади. Агар улардан бири ёки иккитаси: топилиб, колганлари топилмаса, Ислом юрти бўлиб қолаверади. Ислом ҳукмлари деганда, жума ва беш вакт намоз, ҳайит намозларини адо этиш, муфтий сайлаб, унга эргашиш, ҳаж сафарига шароит яратиш кабилар ҳам тушунилади .
Такфирчи бузғунчилар инсонлар орасида фитна қўзғаш, парокандаликни юзага келтириш ҳамда шу орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун турли хил услуб ва воситалардан фойдаланмоқда. Шулардан бири, маълум бир давлатни “куфр диёри” деб атаб, у ердан хижрат қилиш лозим, шунингдек, бундай “куфр диёрлари”га карши уруш олиб бориш керак, деган ғоядир.
Умуман олганда, “дорул ислом” ва ъдорул куфр” каби тушунчаларнинг луғавий, истилоҳий маънолари ҳамда уламоларнинг бу борадаги фикрларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. “Дорул ислом” диний истилоҳ бўлиб, луғатда “ислом диёри” деган маънони англатади. Истилоҳда эса, “ислом арконлари амалда булган ҳудудга нисбатан қулланилади”.
“Дорул ислом ва дорул куфр борасидаги иддаоларга раддияларрул ҳарб” ёки “дорул куфр” тушунчалари утмишда “уруш диёри”, “куфр диёри” мазмунини билдириб, юқорида айтилган ҳолатга зид булган, яъни ислом арконларини бажаришга умуман йўл қўйилмайдиган ҳудудга нисбатан қулланилган.

Мутаассиб гуруҳлар эса бу каби тушунчалардан ўз қинғир қилмишларини хаспўшлашда фойдаланиб, мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилаётган, замонавий, адолатли қонунлар асосида яшаётган диёрларни “куфр диёри” деб атайдилар ва уларга қарши жанг қилишга буюрадилар. Замонамиз олимларидан Абдулқодир Авда айтади: “Дорул ислом – ислом арконлари амалда бўлган ёки унда яшовчи мусулмонлар ислом арконларини бажаришларига монелик бўлмаган ҳудуддир”. Имом Алоуддин Косоний ўзининг машҳур фиқҳ китоби “Бадое ус- саное”да: “Куфр диёрида, намоз ўқиш рўза тутиш каби ислом аҳкомларига амал қилиниши билан у ислом диёрига айланади”, деб таъкидланган. Ислом оламида машҳур бўлган уламо Муҳаммад Абу Заҳра бундай дейди: “Баъзи кишилар каби шариат аҳкомлари жорий қилинмаганини ҳисобга олган ҳолда, бу ҳудуд “дорул ислом”, бошқаси “дорул куфр” деб айта олмаймиз. Ҳозир Мағрибдан то Машриққача жойлашган давлатларда шариат аҳкомлари татбиқ қилинмаса ҳам, барчаси “дорул ислом” ҳукмидадир , Чунки у жойларда яшаётган мусулмонлар омонликда ҳаёт кечиришяпти ва уларнинг динига ҳеч қандай хавф йуқди.
Ақида борасида қўшимча маслалар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг танланган қули ва охирги пайғамбаридир. Ул зотдан кейин қилинган ҳар қандай пайғамбарлик даъвоси ёлғондир. Ул ҳазрат барча жин ва Одам авлодларига юборилган ҳақиқий пайғамбардир. Фаришталарга, пайғамбарларга ва уларга туширилган илоҳий китоб ва саҳифаларга имон келтирамиз. Пайғамбарларнинг ҳаммаси тўғри ва ҳақ йўлда бўлганлар. Илоҳий китоблар- Аллоҳ Таоло ўтган пайғамбарларнинг баъзиларига саҳифалар, баъзиларига эса китоблар нозил қилган. Одам, Шис, Идрис, Иброҳим (а.с.лар)га нозил бўлган илоҳий ваҳийлар бир неча саҳифалардан иборат бўлса, Мусо алайҳиссаломга Таврот китоби, Довуд алайҳиссаломга Забур китоби, Исоалайҳиссаломга Инжил китоби ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон китоби нозил бўлди. Бизнинг қибламизга қараб намоз ўқигувчиларни мусулмон санайверамиз. Шарт шуки, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган барча хабарларни тасдиқласалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бизга етказилган барча шариат аҳкомлари ва изоҳларини ҳақ деб биламиз. Мўминман деб юрганларни қатъиян жаннатий ёки дўзахий деб айтмаймиз. То аниқ белгиси зоҳир бўлмагунча уларни кофир, мушрик ёки мунофиқ деб гувоҳлик бермаймиз. Уларнинг зоҳирига қараб мусулмончилик муомаласини қилаверамиз, ботинларини Аллоҳга ҳавола этамиз .
Муҳаммад Саллаллоху алайхи васаллам умматидан ҳеч кимга нисбатан қилич кўтаришни жоиз кўрмаймиз. Шариат вожиб қилган ҳад жазолари бундан мустасно.
Подшоҳларимиз, раҳбар амалдорларимизга қарши, гарчи зулм қилсалар ҳам қарши чиқмаймиз, уларни дуои бад ҳам этмаймиз. Итоатдан бош тортмаймиз. Уларга итоат этишни Аллоҳга итоат этиш жумласидан ҳисоблаб, яъни фарз деб биламиз. Гуноҳ –маъсият ишларга буюрсаларгина итоат этмаймиз. Уларнинг ҳақига дуои хайр қилиб турамиз.
Суннат ва жамоатга эргашамиз. Ғайритабиий одатлар, хилоф ва тафриқадан қочамиз. Адолатли ва амонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз. Бизга аниқ бўлмаган шубҳали ишларни Аллоҳнинг илми ва ихтиёрига ҳавола қиламиз.
Жамоатни ҳақ ва тўғри деб ҳисоблаймиз. Тафриқани залолат ва азоб деб биламиз Аллоҳнинг дини Ерда ҳам, осмонда ҳам бир, яъни ислом динидир. Бу дин ўртаҳол, мукаммал ва оммабоп диндир. Халифалик-ўттиз йилдир. Ундан кейинги давр эса подшоҳлик ва амирлик давридир. Алло таоло барчаларимизни турли фитна, ғаламислик ва ихтилофлардан узоқ қилиб, Ўзининг рушду ҳидоятидан асло айирмасин.

Каримов Олимжон, Модуль таълим шакли 3-курс талабаси

303812cookie-checkДорул ислом ва дорул куфр борасидаги иддаоларга раддиялар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: