islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абул-Аббос Ас-Саффоҳ

132-136-ҳиж. (750-754-мил.) йиллар

Ёшлиги, ҳаёти ва давлат бошқарувидаги ислоҳатлари: У Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббосдир. Ҳамийма шаҳрида 103-ҳиж. санада таваллуд топган ва шу ерда катта бўлган.
Аббосийларнинг биринчи байъат берилган халифасидир. Куфада 132-ҳиж. санада. Лекин, бу шаҳар аҳолиси Аббосий давлатига рақобатдош бўлган Алавийларга мойилроқ эди. Шу сабабли, кейинчалик уларнинг катта боболари Ҳошим номига аталган “Ҳошимийя” дея ном олган Анбар шаҳрига кўчиб ўтди ва у ерда қўним топди.

Саффоҳ ҳукмронлигининг кўп вақтини Умавийлар давлатига ёрдам қўлини чўзган рақобатдошларига қарши кураш олиб бориш билан ўтказди. Кейинчалик, Аббосий давлатини таъсис этиш учун тайин қилинган саркардалар рақобатдошларни Аббосийларга қарши ҳаракат уйиштиришда айблаб ё қамоқ жазоси, ёки қатл қилиш йўли билан тозалаш ишларини олиб боришди. Давлат ишларини тубдан ўзгартириш билан банд бўлишига қарамасдан, Саффоҳ баъзи бир ички ислоҳат ишларини ҳам олиб борди. Улардан:

1 – Куфа ва Макка оралиғидаги йўл белгиларини янгилаш; хусусан, ҳар бир мил якунида қанча масофа босиб ўтилгани ҳақида рақамли ишоралар ва мусофирлар йўлдан адашмасликлари учун миноралар барпо қилди.

2 – Қора рангни Аббосийлар шиори қилиб олиш; Оқ ранг аввалроқ, Умавийларнинг шиори эди.

«Манбалар асосида» 3-курс талабаси

Норбоев Муҳаммаджон тайёрланди

310500cookie-checkАбул-Аббос Ас-Саффоҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: