9-савол: Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الْمَلَأُ أَفْتُونِي فِي رُؤْيَايَ إِنْ كُنْتُمْ لِلرُّؤْيَا تَعْبُرُونَ. قَالُوا أَضْغَاثُ أَحْلَامٍ وَمَا نَحْنُ بِتَأْوِيلِ الْأَحْلَامِ بِعَالِمِينَ
«Эй аъёнлар, агар туш таъбирини қиладиган бўлсангиз, менга тушимнинг фатвосини беринг, – деди. «Улар: «Бу алғов-далғов тушдир. Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз», – дедилар» (Юсуф сураси 43, 44-оятлар).
«Ҳулм» билан «рўё»нинг фарқи нимада?
9-жавоб: «Ҳулм» сўзи Қуръонда учта жойда ишлатилган, унинг маъноси унинг хавотирга солувчи алғов-далғов тушлар ва аралаш–қуралаш ваҳималар эканини кўрсатади. У Қуръоннинг учта ўрнида кўплик шаклида аралаш-қуралаш ваҳима ва хавотирларга далолат қилган ҳолда «ҳулм» калимасини бошқа сўз билан ажратмасдан келади.
بَلْ قَالُوا أَضْغَاثُ أَحْلَامٍ بَلِ افْتَرَاهُ بَلْ هُوَ شَاعِرٌ فَلْيَأْتِنَا بِآيَةٍ كَمَا أُرْسِلَ الْأَوَّلُونَ
«Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин»-дедилар» (Анбиё сураси, 5-оят).
Аммо «рўё» эса, Қуръонда етти марта келган, уларнинг ҳаммаси рост тушлар ҳақида бўлиб, улар фақат бирлик шаклида имтиёз, очиқлик ва софликка далолат қилган ҳолда ишлатилган.
Аллоҳ таоло айтади:
يَا بُنَيَّ لَا تَقْصُصْ رُؤْيَاكَ عَلَى إِخْوَتِكَ فَيَكِيدُوا لَكَ كَيْدًا إِنَّ الشَّيْطَانَ لِلْإِنْسَانِ عَدُوٌّ مُبِينٌ
«У: «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна, улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир» (Юсуф сураси, 5-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади
Шунда тущлар унгидан келиши мумкинми. Менда куп холларда шундай буладида