islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.



Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, ДИҚ ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси янграгач, 4-босқич талабаси 2021 йил Қирғизистон Республикасида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаси 3-ўрин соҳиби Олимжонов Ҳабибуллоҳ Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди.

Тадбирни очиб бериш учун сўз Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровга берилди.

Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий сўзга чиқдилар.

2022-2023 ўқув йилининг 1-курсига қабул қилинган Абдумавлонов Абдуллоҳ сўзга чиқиб, талабаликдаги илк кечинмаларини баён қилди.

Тадбир сўнгида, ўқув йилининг баракали бошланиши, талабаларнинг илм йўлида муваффақиятларга эришишлари ҳамда юртимиз фаравонлиги ва тинчлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилинди.

Тошкент ислом институти талабалари янги 2022-2023 ўқув йилини “Мустақиллик дарси” билан бошладилар.

Дарсларни Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, Дин ишлари бўйича қўмита ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Иззатиллоҳ Юлдашев ва Фазлиддин Сувонов ўтдилар.

ТИИ Матбуот хизмати

322560cookie-check“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: