islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Умумий уйимизни асрайлик!

Қадим замонлардан бошлаб табиат Инсон ҳаётининг манбаси бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Кўп асрлар давомида одамлар табиат билан ҳамоҳанг уйғунликда яшади. Лекин цивилизация ривожланиши билан табиатга зарар етказиш жараёни кўпая бошлади.

Ҳозирги вақтда экологик муаммолар аср муаммосига айланмоқда. Фан-техниканинг, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, антропоген омилларнинг табиатга таъсирининг кучайиши натижасида биосфера экотуризмининг бузилиши, чўлланиши ва сайёрамизда ҳароратни ошиб бориши кузатилмоқда.

Экологик муаммоларнинг кескинлашуви ердаги ҳаётга хавф туғдирмоқда. Ана шундай муаммолардан бири атроф-муҳитни кўплаб чиқиндилар билан ифлосланиш ҳисобланади. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига ҳозирги кунда инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида дунё бўйича йилига 105-110 млрд тоннага яқин чиқинди юзага келмоқда. Чиқиндилар қуруқ, суюқ, газсимон ҳолатда бўлиб, уларнинг бир қисми ҳавога, бошқаси сувга, тупроққа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ўтиб, тўпланиб боради. Чиқиндиларнинг йиллар давомида тўпланиб бориши ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун ўта хавфли қуйидаги муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Инсониятнинг келгуси ривожланиш тақдири кўп жиҳатидан, табиат билан жамият ўртасидаги қарама-қаршиликларни оптимал ҳал қилиш йўллари ва воситаларнинг топилишига боғлиқ. Шулардан келиб чиққан ҳолда, табиат билан жамият ўртасидаги алоқадорликнинг асосий тамойилига қатъий риоя қилиш зарур бўлади.

Атмосферанинг қуйи қатлами тропосферанинг қалинлиги ўрта 10-12 км парковий эффект бўлиб, унда ҳавонинг 80 % массаси тўпланган. Бу қатламда об-ҳавонинг барча ҳодисалари сув ва бошқа кимёвий элементларнинг айланма ҳаракати содир бўлади.

Ер атмосфера ҳавосининг таркибидаги турли моддаларнинг оз ёки кўплиги “Иссиқхона” самарасини белгилайди. Тропосферадаги сув буғлари, углерод икки оксиди, метан, хлор, углерод, азот оксиди, озон ва бошқаларнинг мавжудлиги туфайли атмосферанинг қуйи қисмидаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 150 С ни ташкил этади. Лекин XX асрнинг 50 йилларидан бошлаб, минерал ёқилғи турлари фойдаланишига ўтилиши билан атмосферага турли чиқиндилар кўплаб чиқарила бошланди. 80 йилларда ҳавога 5 млрд тонна углерод, 100 млн тонна олтингугурт чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда углерод миқдори 6 млрд тоннага етди. Углерод икки оксиди(СО2)нинг ҳаво таркибидаги миқдори 0.4-2.5 млрд тоннагача кўпайиб бормоқда. Бу эса сайёрамиздаги иқлимни ўзгаришига олиб келади. Иқлимни ўзгариши улкан муаммоларга сабаб бўлади.

Ер юзидаги яна бир глобал экологик муаммолардан бири қуруқ иқлим. Қуруқ иқлим минтасида майдоннинг 60 йиллардан бошлаб кескин кенгайиши аввало ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли сонининг тўхтовсиз ошиб бориши билан боғлиқдир.

БМТнинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда қурғоқчилик ва ёғин кам иқлим минтақаларининг 95 % мадони чўлга айланиш арафасида турибди. Қурғоқчилик иқлими ернинг жами майдони тахминан 40 млн км2, яъни қуруқликнинг тахминан 25 %ни ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “ Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4204 сонли қарори қабул қилинди.

2019 йилда ўрмон фонди ерларида 8 минг гектар ерга кунгабоқар экилди. Ўрмон барпо этиш орқали кўчма қумлар учиши тўхтайди, чўлланиш жараёни секинлашади, унинг таъсирида ер устки қисмида шамолнинг тезлиги камаяди, чанг тўзонлар бўлиб ҳавога туз ва қум зарачаларини кўтарилишини тўхтатади. Саксовулларни кўплаб экилиши, шамол тезлигини тўхтатади. Олимларнинг фикрига кўра, 1 гектар саксовулзорлар йил давомида 1135 кг карбонат ангидрид заҳарли газини ютиб, 835 кг кислород чиқаради. Бу эса ҳаво таркибини яхшилайди, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олади.

Ҳозирги кунда бутун дунёдаги катта шаҳарларда тутинга тўлган кўплаб саноатлашган корхоналар пайдо бўлмоқди. Улар, яъни тутинга тўлган саноатлашган корхоналар биз нафас олаётган ҳавони, ичаётган ичимлик сувимизни, яшаётган еримизни ифлослантирмоқда. Кўплаб шаҳарлар аҳолиси тутиндан азобланмоқда. Кўплаб улкан ўрмонлар кесилмоқда ва ўт ичида қолмоқда. Бунинг натижасида инсоннинг саломатлигига путур етказадиган турли хил ўта оғир касалликлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликларнинг ноёб турлари ҳам йўқолиб кетмоқда. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фауна ва флоранинг йўқолиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Ва улар қизил китобга тушмоқда. Инсон ҳаёти фауна ва флора билан чамбарчас боғлиқ.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш умумбашашарий ғамхўрлик ҳисобланади. Шунинг учун экологик ҳимоя тизимини ишлаб чиқишда муҳим чоралар ўтказиш талаб этилади. Республикамизда бу соҳада яъни экологик соҳада ижобий ишлар қилинмоқда. Турли хил кўчатлар, чиройли гуллар ва ўсимликлар кўчаларга, маҳаллаларга, боғларга ва туманларга экилмоқда. Кўп жойлар яшил худудларга айланмоқда. Мамлакатимизда ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилган. Бу қилинаётган ишлардан баҳри дилингиз яйрайди.

Сиз бирорта мевали кўчат дарахтини эксангиз, бир неча йилдан кейин бу дарахт мевалар беради. Бу меваларни ейсиз, бошқалар ҳам ейди, уни савоби эккан одамга, яъни сизга бўлади. Ёзнинг иссиқ, жазирама кунларида одамлар мевали ва мевасиз дарахтлар тагида дам оладилар ва қуёшдан сақланадилар. Шундай савобли ишларни биз, одамлар доимо қилишимиз зарур. Бу савобли ишларимиз, амалларимиз билан ёшларга ибрат бўламиз, савобли ишлар қилган бўламиз ва дунёдан кўз юмганимизда ҳам савоблар ёзилиб туради дейди меҳмондўст ва меҳнаткаш ҳалқимиз.

1986 йил 26 апрель Чернобил атом электр станциясидаги оғир фалокатни содир бўлиши улкан худуднинг радиоактив ифлосланишига сабаб бўлди. У кўп одамларни ўлимига сабабчи бўлди. Орадан 36 йил ўтган бўлишига қарамай, хозиргача фожиали, фалокат бўлган бу худудда ҳаёт тўхтаб қолган… .

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 159 та мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентликлар очилган. Улар табиатни муҳофаза қилиш учун турли ишларни ишлар олиб бормоқда.

Гринпийс халқаро ташкилоти ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишда кўп амалий ишларни қилмоқда. Бу қилинаётган ишлар жонажон табиатимизни асраш учун жуда зарур қадам.

Ер сайёраси бизнинг умумий уйимиз. Биз, ҳар биримиз табиатни муҳофаза қилишимиз шарт. Бундай муқаддас ишимиз билан келаси авлод ва ўзимизни асраган бўламиз. Табиатни асраш ўз қўлимизда. Биз келаси авлод учун масъулмиз, жавобгармиз.   

Тошкент ислом институти Тиллар

кафедраси катта ўқитувчиси

Фахриддин Ерназаров

 

328500cookie-checkУмумий уйимизни асрайлик!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: