islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳеч ким меҳру эътибордан четда эмас

Ногиронларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар, Халқаро ногиронлар ўн йиллиги, деб белгиланган эди.

Мазкур ўн йиллик якунида 1992 йилнинг 14 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган.

Тошкент ислом институтида ҳам ногиронлиги бор талабаларнинг тўлақонли таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб берилган.

Институтда сана муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев нутқ сўзлаб, республикада ногиронлиги бор инсонлар бошқалар қатори ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши учун барча имкониятлар таъминланганини таъкидлади.

Жумладан, диний-маърифий соҳа вакиллари, имом-хатиблар томонидан ногиронлиги бор инсонларнинг илм олишлари учун сурдо таржимонлари жалб қилингани, Қуръони каримнинг Брайл нусхаси ёрдамида тиловат қилишларига имкон яратилган. Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бор инсонлар ўртасида илмий мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан сафарга чиқсалар, туғилганидан буён кўзи ожиз бўлган Абдуллоҳ ибн Умми Мактумни ноиб-ўринбосар қилиб қолдиргани ҳам ногиронлиги бор инсонларга Исломда юксак эътибор ва ишонч борлигининг намунасидир.

Олий маъҳаднинг 1-курс талабаси Муҳаммадиев Боймурод ва 2-курсда ўқиётган Муртазаев Арабхон жисмонан ногиронлиги бўлса-да, аъло баҳолари, намунали хулқи билан ажралиб турадилар.

Ўз ҳолига шукр қилиб, Аллоҳ буюрган илмни ўрганиб, ўқишни битиргач халқ ва дин йўлида хизмат қилишни ният қилганлар.

Пректори У.Ходжанв “ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деган тамойил асосида Муҳаммадиев Боймурод ва Муртазаев Арабхонга электр печ, талабалар учун жуда зарур бўладиган кастюм-шим ва оёқ кийимдан иборат “бош-оёқ сарпо” ҳадя сифатида топширди.

Шу билан бирга Вақф хайрия фонди томонидан мазкур икки талабага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилди.

ТИИ Матбуот хизмати

348201cookie-checkҲеч ким меҳру эътибордан четда эмас

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: