islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Конституция – динлараро бағрикенглик ва эътиқод эркинлиги гарови

Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ректор У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб бериб, раҳбар-ходимларни, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларни байрам билан муборакбод этди.

Маълумки, асосий қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Шунга кўра, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган ТИИ Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти Соатмурод Примовни ректор институт жамоаси номидан табриклади.

Мазкур эсдалик нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 15 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Жорий йилда ҳам конституцияга ўзгартириш киритиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Конституцияда Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ҳамда президенти иш олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, Давлат ҳокимияти эса учга – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинади.

Ўзбекистон Конституциясида, давлат, ўз фаолиятини инсон ҳамда жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолатга қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Бироқ, республика ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ҳамда элатларнинг тиллари, урф-одатлари уларнинг анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши, ривожланишлари учун шарт-шароит яратилиши ҳам назарда тутилган.

Конституция: 6 бўлим, 26 боб, 128 модда ва Муқаддима (кириш) қисмидан иборат.

ТИИ Матбуот хизмати

349390cookie-checkКонституция – динлараро бағрикенглик ва эътиқод эркинлиги гарови

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: