islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Жиҳодни тарк қилиш»

ترك الجهاد

43-савол: Аллоҳ таоло айтади:

إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ

«Агар қўзғалмасангиз, сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир» (Тавба сураси, 39-оят).

Муфассирлар бу оятни қандай тафсир қилишган?

43-жавоб: Азоб Аллоҳ тарафидан ҳам бўлиши мумкин, бандаларнинг қўллари билан ҳам бўлиши мумкин. Агар инсонлар Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишни тарк қилсалар, уларнинг орасида адоват пайдо бўлиб, натижада, бугунги кундаги аҳвол каби фитналар воқеъ бўлади. Агар инсонлар Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишни йўлга қўйсалар, Аллоҳ таоло уларнинг қалбларини жамлайди ва бир-бирига улфат қилиб қўяди. Аллоҳ ўзининг ва мўминларнинг душманларига қўрқув солиб қўяди. Агар улар Аллоҳнинг йўлида қўзғалмасалар, уларни гуруҳ-гуруҳларга бўлиб, бир-бирлари билан азоблайди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

349690cookie-check«Жиҳодни тарк қилиш»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: