Шайх ул-ислом – диндорларнинг энг олий унвони бўлиб, 1818 йилда Қўқон хони Умархон томонидан жорий этилган.
Хожа калон – фикҳ олими (ҳуқуқшунос) нинг фахрий унвони.
Халифа – ўринбосар. Қўқондаги нақшбандия, қаландария, яссавия тараққиётларининг раҳбарлари.
Аълам – фақиҳ, олим ҳамда шариат қонун – қоидаларнинг билимдони. Қорихонадаги лавозим.
Охунд – билимли ва мадрасада ўқийдиган зиёли киши.
Судур – вақф мулкларининг даромадлари ҳамда ҳисоб – китобига жавобгар мансабдор.
Ўроқ – вақф ерларининг хирож ва солиқларига масъул шахс, Ўроқ шаклидаги нишонни салласига тақиб юрган.
Мударрис – мадрасада таълим берувчи устоз.
Имом ва имом хатиб – масжид имоми ҳамда жума номозларида хутба ўқиб хизмат қиладиган имом.
Муаззин – мусулмонларни масжидга намозга чақирувчи, азон айтувчи.
Қози ул – қуззот – қозилар қозиси (адлия вазири).
Қози калон – хонлик пойтахти ҳамда вилоятлар марказларидаги қозилар ва қозихоналар устида назорат қилувчи амалдор.
Қози аскар – қўшин (ҳарбийлар) қозиси.
Таракачи – мерос қолган мол-мулкларни меросхўрларга тақсимлаб (тарака) берувчи шахс.
ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров
Манба: http://t.me/yurt_tarixi