islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қарздорликнинг нажоти нимада?

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки одамларнинг молини уларга қайтариб бериш ниятида олса, Аллоҳ таоло у кишига (ниятининг яхшилиги боисидан) ўз фазлу карамини бисёр қилади ва кимки (одамларнинг молини) уларга талофат (зарар) етказиш ниятида олса, Аллоҳ таоло у кишига (ниятининг ёмонлиги боисидан) талофат етказиб, (ризқи рўзини бебарака қилади ва Қиёматда азоблар)». Имом бухорий ривояти

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир одам Жаноб Расулуллоҳга қарзга туя берган эди. Кейин, уни талаб қилаётиб қўполлик қилди. Шунда саҳобалар унинг адабини бериб қўймоқчи бўлишди, Жаноб Расулуллоҳ уларни тўхтатиб: «Мол эгаси гапиришга ҳақлидир», – дедиларда, унга бир туя бериб юборишни буюрдилар. Аммо, саҳобалар: «У сизга берган туядан ёши қаттароқ туя топа олдик, холос»,- дейишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Ёши катта бўлса ҳам, бериб юбораверинглар, чунки сизларнинг яхшиларингиз – ўз қарзини! (вақтида) адо этганингиздир!» – дедилар». Имом бухорий ривояти.

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Гуноҳ ишлардан ва қарздор бўлишдан ўзинг сақла!» – деб Аллоҳ таолога илтижо қилар эдилар. Бир куни саҳобалардан бири: «Ё Расулуллоҳ, сиз нима учун «Қарздор бўлишдан ўзинг сақла!» деб илтижо қиласиз?» – деб сўраганда, у зот: «Агар инсон қарздор бўлиб қолса, (ноилож) ёлғон гапириши ва ваъдага хилоф қилиши мумкин», – дедилар». Имом бухорий ривояти.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қарзини тўлашга қодир одамнинг уни атайлаб тўламай юриши қарз берган одамга қилинган зулмдир!» – дедилар». Имом бухорий ривояти

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бу‌лгани учун, Сендан у‌зга илоҳи маъбуд и‌у‌қ бу‌лгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги и‌у‌қ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бу‌лганинг учун Сендан су‌раи‌ман. Эи‌ Ҳаи‌и‌, эи‌ Қои‌юм!»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алаи‌ҳи васаллам бнлан масжидда у‌тирган эдик. Бир киши намоз у‌қирди. Су‌нгра у: «Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бу‌лгани учун, Сендан у‌зга илоҳи маъбуд и‌у‌қ бу‌лгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги и‌у‌қ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бу‌лганинг учун Сендан су‌раи‌ман. Эи‌ Ҳаи‌и‌, эи‌ Қои‌юм!» деб дуо қилди. Шунда Набии‌ соллаллоҳу алаи‌ҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, су‌раса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизии‌ ривоятлари)

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».
Абу Довуд ривоятлари.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби..

402990cookie-checkҚарздорликнинг нажоти нимада?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: