islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бир оят  ҳақида тафаккур  

 

إِذْ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَٰٓأَبَتِ إِنِّى رَأَيْتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوْكَبًا وَٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ رَأَيْتُهُمْ لِى سَٰجِدِينَ

 Юсуф сураси, 4-оят.

Юсуф отасига:”Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам, қуёш ва ойни ҳам кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим” деганини эсла.

Эй муҳтарам ўқувчи! Юсуф алайҳиссалом ғаройиб тушларини биринчи бўлиб кимга айтиб берганларига яхшилаб эътибор бер, Яъқуб алайҳиссаломга, яъни оталарига!

Шуни билгинки, ҳамма инсонлар ҳам ишончли, омонатдор бўлавермайдилар. Ҳамма мавзулар ҳақида ҳам  оммага айюҳаннос солиш тўғри эмас.

Эй оқил киши! Инсонларга бутун борлиғингни ошкора қилмасдан, ўзинг учун ҳам сирларингдан бирор нарса қолдиргин.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, шу оятда ота-оналар ва фарзандлар учун ҳам ибрат бор.

Ота-оналар фарзанди билан шундай мустаҳкам алоқалар ўрнатиши керакки, бола ажиб тушларидан тортиб катта сирларигача биринчи бўлиб уларга айтсин.

Фарзандлар эса уларнинг сўзларини жон қулоқ бўлиб тинглаб, энг яхши маслаҳат бера оладиган инсонлар дўстлари, ҳамкасблари ва яна бошқалар эмас, айнан отаси ва онаси эканлигини доимо ёдда тутсинлар.

 

Адҳам Шарқовийнинг “Қуръондан мактублар” китобидан таржима ва шарҳ

Масъул раҳбар ”Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов

 

425020cookie-checkБир оят  ҳақида тафаккур  

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: