islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бидъат-хурофотлар

▪️Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти. Коҳинлик, аъррофлик каби номлари мавжуд.
▪️Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади.
▪️Аъррофлик – турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши.
▪️Азайимхонлик – бунда дам солувчи одам жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди.
▪️Авфок – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт келтиради ёки омад унинг кетидан қувиб юради деб ҳисоблайдилар.
▪️Мунажжимлик – бунда, юлдузларнинг жойлашувига қараб бўладиган ҳодисаларни билишни даъво қилади. Ҳозирги кунда газета-рўзномаларда чиқадиган “мунажжимлар башорати” ҳам шу турга киради.
Сеҳр – луғатда “сабаби махфий бўлган нарса” маъносини англатади. Сеҳрнинг қуйидаги турлари мавжуд:
▪️Шаъваза – бу фокус усулида чаққон ҳаракат билан кўрсатиш.
▪️Нушра – бу жин теккан кишининг сеҳргар ёки фолбин ҳузурига бориб даволанишига айтилади. Булар ҳам жинларнинг мададига таянади.
▪️Мушкул кушод – мушкулларни осон килиш мақсадида масалан, қизга совчи келмаганда, йигитга қиз топилмаганда, иши юришмаганда қилинадиган хурофот амал.
Бу хурофот “Бибичоршанба” ва “Чироқ ёқди” деб ҳам номланади.
“Чироқ ёқди”да азиз-авлиёлар руҳини “чақириш” учун шам-чироқ ёки пахта ёқишади.
▪️Бибисешенба – муҳтарам зотларнинг руҳидан мадад сўраш, ҳожатларини тилаш амали.
❌ Юқоридаги барча бидъат-хурофотлар Ислом ақидасига зиддир ва улкан гуноҳ ҳисобланади.
✅ “Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳиннинг олдига бориб, унинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди” – Имом Аҳмад ривояти.
✅ “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, улар ўшаларнинг дуоларидан ғофил, бехабардирлар” – Аҳқоф, 5.

ТИИ модулътаълим тизими талабаси,

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани

бош имом-хатиби Ғулом Жуманов

426370cookie-checkБидъат-хурофотлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: