ТИИ Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бўлими бошлиғи Эркаев Маъмуржон Рахмонбердиевичнинг “Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг “Муҳитул-Бурҳоний” асарида ижара шартномалари” мавзусидаги 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024-йил 7-май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
ТИИ Тиллар кафедраси мудири Ҳасанов Улуғбек Абдусалом ўғлининг “Ваҳба Зуҳайлий “Тафсир-у-л-мунир” асарининг замонавий тафсиршуносликдаги ўрни” мавзусидаги 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертацияси ҳимояси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024-йил 11-май куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, А бино, 2-қават, 209 хона.
71-244-00-56, факс: 71-244-00-65
Тошкент ислом институти жамоаси Маъмуржон домла Эркаев ва Улуғбек домла Ҳасановни бўлажак диссертация ҳимоясидан муваффақиятли ўтишини Аллоҳ таолодан сўрайди!
ТИИ матбуот хизмати