islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Конференция иштирокчилари институтда яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо бердилар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар институтда амалга оширилган ишлар, таълим жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторияларга ўрнатилган смарт мониторлар, институт тарихи, диний таълим муассасалари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва илмий сафарлар ҳақида маълумот берувчи деворий лавҳалар ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган китоб кўргазма-савдоси билан танишдилар.

Кўргазмада “Ҳилол-нашр” нашриётида чоп этилган мингга яқин бадиий, илмий, тарихий, диний-маърифий асарлар хусусан, “Қуръони Карим”, “Бахтиёр оила”, “Иймон”, “Амаллар ниятларга боғлиқдир”, “Ижтимоий одоблар”, “Мўминнинг меърожи”, “Муаллими сони”, “Мўминнинг умр сафари”, “Араб адабий тили”, “Тафсири Ҳилол”, “Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси”, “Хатчўп”, “Кифоя”, “Ёлғон”, “Араб адабий тили”, “Бугун бомдод ўқидингизми?”, “Сунний ақийдалар”, “Мўминнинг қалқони”, “Ҳаж ва умра дуолари”, “Мўминнинг нажоти”, “Ризқ”, “Қизларжон”, “Олам ва одам, дин ва илм”, “Исроф” ва “Соғлом бола” каби адабиётлар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги турли китобларни харид қилди.

Ахборот-ресурс маркази мудири

Абдулазиз Кадиров

426530cookie-checkКонференция иштирокчилари институтда яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо бердилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: