islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Абдулҳай Лакнавийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Имом Абдулҳай Лакнавийнинг ҳаёт йўли ва илмий мерослари

Пок шариатимизни бизгача мусаффо ҳолатда етиб келишига ўз ҳиссаларини қўшган мутааххир олимларнинг машҳурларидан, мисли топилмас иқтидор соҳиби, ўткир зеҳн ва заковат эгаси, ҳадис, фиқҳ, тафсир, тарих, таржима, сарф, наҳу, мантиқ, ҳикмат ва бошқа илмларда қалам тебратган мусанниф бир юз ўн бештадан зиёдроқ рисолаларни котиби, ҳисобсиз шогирдлар устози, динимизга қисқа умрлари (39 йил ) ичида улкан хизмат қилган Ҳинд алломаси Абдулҳай Лакнавийдир. Алломанинг шажаралари саҳоба Абу Аюб Ансорий(розияллоҳу анҳу)гача боради: Абул Ҳасанот мавлоно Абдулҳай ибн мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ибн мавлоно Муҳаммад Амийнуллоҳ ибн мавлоно Муҳаммад Акбар ибн мавлоно Аҳмад Абураҳм ибн мавлоно Муҳаммад Яъқуб ибн мавлоно Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Саид ибн Қутбидин аш-шаҳид ибн Абдулҳалим ибн Абдулкарим ибн Аҳмад ибн Ҳофизуддин Муҳаммад Фазлуллоҳ ибн шайх Муҳиддин ибн шайх Низомиддин ибн шайх Алоуддин ибн мавлоно Исмоил ибн мавлоно Исъҳоқ ибн мавлоно Довуд ибн мавлоно Азизуддин ибн мавлоно Жамолиддин ибн хўжа Дўстмуҳаммад ибн хўжа Ғиёсиддин ибн хўжа Маъзуддин ибн хўжа Ҳабибуллоҳ ибн хўжа Шамсуддин ибн хўжа Жалолуддин ибн хўжа Заҳириддин ибн хўжа Султон Муҳаммад ибн хўжа Низомиддин ибн хўжа Шиҳобуддин Муҳаммад ибн Айюб ибн Жобир ибн Муқриъ ибн Абдуллоҳ ибн Абумансур Муҳаммад ибн Абумуоз Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Жаъфар ибн Мансур ибн Абу Айюб ал-Ансорийдирлар.

Болаликлари ва илм талаб қилишлари

Имоми Лакнавий ҳижрий 1264 йили Зулқада ойининг йигирма олтинчисида сешанба куни Бонго шаҳрида аҳли илм, зиёлилар хонадонида дунёга келдилар. Гўдаклик даврларини дину диёнат эгаси бўлган оналарининг ҳузурида ўтказдилар. Оналарининг ҳам насаблари шаҳид Қутбиддин ( Лакнавийнинг ота тамонларидан еттинчи боболари) ҳазратларига бориб тақалади. Бу аллома ҳам уламоларнинг ва муҳаддисларнинг одатларидек ёшлик чоғларидан илм талаб қила бошладилар. Имом Лакнавий ёшлик даврдаги ҳолатларини ёзиб шундай дейдилар: “Беш ёшлигимдан Қуръони каримни ёдлашни бошладим. Болалигимдан Аллоҳ таоло менга шундай бир ёдлаш қобилятини бердики, ўқиган нарсаларимни ҳудди фотиҳа сурасини ёдда сақлаганимдек ёдлаб олардим. Қурони каримни даставвал ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурларида ёдладим. Амма порасини тамомлай деган пайтимда оиламиз билан Жунфур шаҳрига кўчиб кетдик. Жунфур шаҳрини раиси ҳожи Муҳаммад Имомбахш (ҳижрий 1278 йили Маккаи Мукаррамада вафот қилган) отамни шу шаҳардаги “ал-Имомийятул ҳанафийя” деб номланган мадрасага мударрис қилиб тайинлади. Мен Қуръони Каримни шу жойда Ҳофиз Иброҳимнинг ҳузурларида давом эттирдим.

Дадам ҳам Қуръондан менга алоҳида сабоқ берардилар. Шундай қилиб, 12 ёшимда Аллоҳнинг каломини тўла ёд олдим. Қуръони каримни ёдлаш давомида отамдан форс тилида ёзилган баъзи зарур китобларни ҳам ўргандим. Айни пайтда ҳуснихатни ҳам яхши ўргандим. Ўн ёшимда таровиҳ намозларида имомликка ўтардим” . “Ўн етти ёшимда наҳв, маъони, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усули фиқҳ, калом илми, ҳадис ва тафсир илмларига доир дарс китобларини тамомладим”.

Фарзандлари

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу зоти шарифга фарзандлар берди, лекин ҳаётликларидаёқ бир қизларидан бошқа ҳамма болалари вафот қилди. Лакнавий ҳазратларининг жуфти ҳалоллари Шайх ўтганларидан сўнг тўрт йил яшаб Маккаи мукаррамада ҳижрий 1308-йили вафот қилдилар.

Имом Лакнавий қизларини шогирдлари бўлмиш муфтий Муҳаммад Юсуфга никоҳлаб бердилар. Муфтий Муҳаммад Юсуф ҳижрий 1344-йили вафот қилдилар.

Уламоларнинг мақтовлари Араб ва бошқа миллатларга мансуб бўлган уламолардан кўплари бу зотнинг мақтаб, гўзал сифатлар билан сифатлаб кўп мадҳлар қилганлар.

Абдулҳай Лакнавийнинг асрдоши, исмдоши ва шаҳардоши бўлган Абдулҳай Ҳасаний шундай дейдилар: “Имом Лакнавий зийрак, фаросатли, зеҳни ўткир, нафси пок, ҳушмуомала, чиройли сўз, нотиқ, ақлий ва нақлий илмларда тенгсиз, шариатнинг нозик ва нодир масалаларидан ҳам хабардор, шариат масалалари ва ҳукмларини баён қилишда тенги йўқ ва фатво илмида Ҳиндистон диёрида якка ва ёлғиз зот едилар. Бутун оламнинг олимлари бу зотнинг буюк ва етукликлари ҳақида кўп гапирардилар”.
Аҳлоқий ва табиий сифатлари. Лакнавийнинг сифатлари ҳақида асрдошлари, исмдошлари, шаҳардошлари ва тарихчи бўлган Абдулҳай Ҳасаний ўзларини “Мазҳатул Хавотир” китобларида айтадилар: “Мен Лакнавийнинг бир неча бор мажлисларида бўлганман.Лакнавийнинг юзлари ўта чиройли, икки кўзлари қоп-қора, эътиборли қараш соҳиби, юзлари тиниқ ва нурли, сочлари осилган зот эдилар”.

Имом Aбдулҳай Лакнавийнинг асарлари

Ҳадис илмига оид китоблари:

  1. Aл-Осорул марфуъаҳ фил ахбарил мавзуъаҳ;
  2. Aл-Aжвибатул фозилаҳ лиасилатил ашаротил камилаҳ;
  3. Aт-Таълийқул мумажжад аъла муваттоил имом Муҳаммад;
  4. Хойрул хабар фий азани хойрил башар;
  5. Aр-Рафъу ваттакмил фил жарҳи ваттаъдил;
  6. Зажрун наси аъла инкори асари ибни Aббос;
  7. Шарҳу ҳиснул ҳусайн;
  8. Зафарул аманий фий мухтасарил журжоний.

Усулул фиқҳга оид китоблари:

  1. Ҳошиятун аълат тавзийҳ ватталвийҳ.

Фиқҳга оид китоблари:

  1. Окомун нафоис фий адаил азкори билисанил форс;
  2. Aҳкомул қонтораҳ фий аҳкомил басмалаҳ;
  3. Ифодатул хойр фил истиёки бисивакил ғойр;
  4. Aл-Ифсоҳ ан шаҳадатил маръати фил ирзў;
  5. Иқоматул ҳужжаҳ аъла аннал иксоро фит таъаббуди лайса бибидъатин;
  6. Имомул калом фийма ятаъаллақу билқироати холфал имом;
  7. Aл-Инсоф фий ҳукмил эътикоф;
  8. Тўҳфатул ахёр фий эҳёи суннатил аброр;
  9. Тўфатулс сиқот фий тафозулил луғот;
  10. Тўҳфатут толаба фий таҳқийқи машир роқобаҳ;
  11. Тўҳфатул камилаҳ аъла ҳаваший тўҳфатит толабаҳ;
  12. Тўҳфатун нубало фий жамоатин нисў;
  13. Aт-Таҳқиқул ажийб фит тасвийб;
  14. Тарвийҳул жинон биташрийҳи ҳукмид духон;
  15. Таълийқуҳу аъла нурил ийман бизияроти осори ҳабибир роҳман;
  16. Тадвийрул фалак фий ҳусулил жамоати билжинни валмалак;
  17. Aт-Таълиқ аълал қовлил жазим;
  18. Жамъул ғурор фий родди насрид дурар;
  19. Ҳошиятун аълал жомиис соғир;
  20. Ҳошиятул Ҳидоя;
  21. Ҳуснул валояҳ биҳилли шарҳил виқояҳ;
  22. Родъул ихвон ан муҳдасоти охири жумъати Рамазон;
  23. Рофъус сатр ан кайфияти идхолил маййт ва тавжиҳиҳи илал қибла фил қабр;
  24. Зажру арбобир райён ан шурбид духон;
  25. Зажруш шабаб ваш шийбаҳ ан иртикабил ғайбаҳ;
  26. Сабааҳатул фикр фил жаҳри биззикр;
  27. Aс-Сиъоя фий кашфи маа фий шарҳил виқояҳ;
  28. Aс-Саъюл машкур фий роддил мазҳабил маъсур;
  29. Зафарул анфал аъла ҳаваши ғоятил мақол;
  30. Умдатур риъояҳ фий ҳилли шарҳил виқояҳ;
  31. Умдатун насойиҳ фий таркил қобаеҳ;
  32. Ғоятул мақол фийма ятаъаллақу бинниъал;
  33. Ғойсул мақом аъла ҳаваший имоммил калом;
  34. Aл-Фалакуд даввар фий рўятил ҳилал биннаҳар;
  35. Aл-Фулкул машҳун фийма ятаъаллақу бинтифаил муртаҳин бил марҳун;
  36. Қувтул муғтазийн бифатҳил муқтадийн;
  37. Aл-Қовлул ашраф фил фатҳи минал мусҳаф;
  38. Aл-Қовлул жазим фий суқутил ҳад биникаҳил маҳорим;
  39. Aл-Қовлул мансур аълал қовлил маншур;
  40. Aл-Қовлул маншур фий ҳилали хойриш шуҳур;
  41. Aл-Каламул жалил фийма ятаъаллақу билминдийл;
  42. Aл-Каламул мубрам фий нақзил қовлил муҳаққақил муҳкам;
  43. Aл-каламул мабрур фий роддил қовлил мансур;
  44. Мажмуъатул фатаво;
  45. Нухбатул анзор аъла тўҳфатил ахёр;
  46. Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр;
  47. AнНуфҳату битаҳшиятин нузҳаҳ;
  48. Нафъул муфтий вассаил бижамийъи мутафарриқотил масаил;
  49. Ҳидоятул муътадийн ила фатҳил муқтадийн;
  50. AлҲашасату бинақзил вузуи билқаҳқаҳа.

Мерос илмига ид китоблари:

  1. Таълийқун аълаш шарийфийя шарҳи сирожийя.

Хушмуомала ва одоб ахлоқга оид китоблари:

  1. 1) AлЛатоифил мустаҳсанаҳ бижамъи хутуби шуҳурис санаҳ.
  2. Тарих ва таржимага оид китоблари :
  3. 1) Табсиротул басоир фий маърифатил авахир;
  4. 2) AтТаълийқотус санийя аълал фаваидил баҳийя;
  5. 3) Тўҳфатул амжод бизикри хойрил аъдод;
  6. 4) Хойрул амал бизикри тарожими уламаи Фаранг маҳалла;
  7. 5) Дафъул ғоваяҳ аъмман ютолиъу шарҳал виқояҳ;
  8. 6) Рисолатун ухро фий тарожис сабиқийн мин уламаил Ҳинд;
  9. 7) Рисолатун фий маърифатил авахир;
  10. 8) Торбул амаил битарожимил афазил;

Вафотлари

Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари муборак ҳаётлари давомида илм тарқатиш ва суюкли Пайғамбаримизнинг суннатларини тирилтириш мақсадида кўп вақтлари ва жидду жаҳдларини сарфлаб, умрлари охирида касаллик сабаб ҳижрий 1304 йили робиъул аввал ойининг 30-куни душанба кечасида 39 ёшларида бу фоний дунёдан абадий дунёга риҳлат қилдилар. Лакнавийнинг шогирдлари Муҳаммад Абдулҳофиз ал-Бандавий ўзларининг “Канзул барокот” китобларида устозларининг вафотлари ҳақида шундай дейдилар:“Ҳижрий 1303 йилнинг ўрталарида қаттиқ йўтал касаллиги бошланиб, гоҳида имомимиз озгина муддатга ҳушларидан кетиб қоладиган бўлиб қолдилар. Кундан кунга бу беҳушлик тез-тез такрорланадиган ва узоқроқ давом этадиган бўлиб, имомни бир жойда ётишга мажбур қилиб қўйди. Энг моҳир табибларнинг муолажаси билан даволадилар, афсус, фойда оз эди деб айтганлар. Аллоҳ таоло ўзи рози бўлсин.

Тошкент ислом институти талабаси

 Аҳмаджонов Акбарали

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Абул Ҳасан Алий Ҳасаний Надавий. Ал-муслимуна фил Ҳинд. (Ҳиндистондаги Мусулмонлар) . –Лакнау. “Надавийя” нашриёти. 1407 ҳ. – 262 б.
  2. Мирзо Ҳайрат Дехлавий. “Чироғи Деҳли”. – Деҳли. “Урду академияси”. 1987 м.- 430 б.
  3. Муҳаммад Майён. “Мози уламоул ҳиндил мажид”. (Улуғ ҳинд уламолари ўтмиши). _ Деҳли. “Мактабатул жамъийя” нашриёти. 1957 м. 2 мужаллад. – 650 б.
  4. Муҳаммад Абдулбоқий. “Ҳасратул фуҳул бивафати ноибур расул”. – Риёз. “Мактабатул малик Фаҳдул ватоний” нашриёти. 1888 м. 40 б.
  5. Муҳаммад Ҳафиз Бандавий. “Канзул баракот”. – Байрут, Ливан. “Дарул кутубил илмийя” нашриёти.1427 м. – 2200 б.
  6. Муҳаммад Иноятуллоҳ. “Тазкирату уламои Фаранг маҳалла”. . – Байрут, Ливан. “Дарул кутубил илмийя” нашриёти. 1304 ҳ. -296 б.
430190cookie-checkИмом Абдулҳай Лакнавийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: