Тошкент ислом институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлар – ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, турли ёт ғоялар ва ахлоқий бузуқликларнинг жамият ҳаётига келтираётган зарарли оқибатлари ҳақида сўз юритилди.
Олмазор тумани ИИОФМБ Ахборот Технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш бўлими бошлиғи, маёр Ярматов Шерзод Хайитбаевич ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, уларни турли салбий иллатлардан асраш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муҳим маълумотлар билан талабаларни таништирди.
Тадбир давомида талабаларга ватанпарварлик, ҳалоллик ва масъулият руҳида тарбиялаш, соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ахборот хуружларига қарши маънавий иммунитетни шакллантириш бўйича тавсиялар берилди.