islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тушкунлик хабарлари сиздан тарқамасин!

Ҳаётнинг барча жабҳаларини қамровчи Ислом аёллар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам катта эътибор берди. Аёл энг муносиб ўрнини Исломдан топди. Асри саодатда саҳобиялар ўртасида илмлари, зеҳнлари билан ажралиб турган аёллардан Ҳазрат Оиша, Ҳафса, Умму Салама, Карима бинтул Микдол, Умму Кулсум бинти Уқба, Оиша бинти Саъдларнинг номлари тарихда қолган.
Жорий йилнинг 26-март куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қиймати борнинг ­ қадри бор”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарларига қарши курашда хотин-қизларнинг айниқса ислом билим юртлари талаба қизларининг бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, Исломда қадр топган аёлларни мисол келтириб: “Ислом аёлларнинг илм эгаллашлари учун қулайликлар таъмин этмоқда. Мақсад жамиятнинг фойдали бир аъзоси, миллати, ватани, давлатига манфаат етказувчи инсон бўлиб етишиш ва етиштиришдир. Ислом аёлни жаҳолатдан кутқариб, юксалтирди, шарафлади. Жамият аёлларга ҳурмат билан қарайдиган бўлди, аёлларнинг иқтидорлари, қобилиятларини омма тан олди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди.

Исломга кўра, аёл ва эркак бир бутуннинг икки парчаси кабидир. Бир-бирларини тўлдирадилар. Чунки ҳадиси шарифда: “Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир”, дейилган.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба 
қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи
З.Суярова

73930cookie-checkТушкунлик хабарлари сиздан тарқамасин!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: