islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кунлардан бир куни бош вазир бир неча аъёнлари билан бозор расталарини айлангани чиқди.  Айланиб юриш асносида у қул бозорига ҳам кириб кўришни хоҳлаб қолди. Бу бозорда озодлигидан маҳрум бўлган бечора қуллар сотилар эди. Вазир қулларни яхшилаб кўздан кечириш учун  уларга яқинроқ жойга борди. Шунда ёши улуғ қуллардан бири унга қарата: “Хожам, саллангизда доғ бор экан”, – деди. Вазир салласини ечиб қўлига олди. Кекса қул ҳак экан. Чиндан ҳам вазирнинг салласида доғ бор эди. Демак вазир кун давомида шу доғ билан юрган экану, ёнидагиларнинг бирортаси буни айтмабди. Вазир бундан қаттиқ ғазабланди.  Сўнгра  атрофидаги аъёнларига: “Сизлар шунча вақт мен билан бирга  бўлсангиз ҳам шу ҳолатда юришимга кўз юмдингизми? Салламдаги доғни кўра туриб сукут сақладингизми?!”- деди ранжиган ҳолатда. Ва яна гапида давом этиб: “Оддийгина бир қул мен учун ҳақиқий дўст бўлиб чиқишини тасаввур ҳам қилмагандим. Энди эса  дўстим қул бўлишига асло рози бўлмайман, дарҳол уни сотиб олинглар ва озод қилинглар!” – деди. Сўнгра вазир бу воқеа инсонларни ёдида сақланиб қолиши учун катта бир қоғозга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мўмин мўминнинг ойнасидир”, деган ҳадисларини ёзишга ва уни жамоат жойларига ўрнатиб қўйишга буюрди.

Чиндан ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилиш мўминлар учун нақадар  фойдали!

(المؤمن مرآة المؤمن)

“Мўмин мўминнинг кўзгусидир”.

Рус  тилидан  Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таримаси

77660cookie-checkКўзгу

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: