islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жаннатдаги қўшни

Кунларнинг бирида бир подшоҳ халқ унинг бошқарувига қандай муносабатда эканлигини билиш мақсадида вазири билан шаҳар айлангани чиқди. Одамлар уни таниб қолмаслиги учун ташқи кўриниши ва кийимларини ўзгартириб олди. Бу вақтда қишнинг совуқ кунлари эди. Улар масжид ёнидан ўтиб кетаётганларида  совуқда қалтираб ўтирган икки бечораҳол кишига йўлиқишди. Уларнинг бошпанаси йўқ эди. Подшоҳ бу икки фақирнинг ўзаро суҳбатларини эшитиш учун  уларга яқинроқ борди. Улардан бири совуқдан шикоят қилиб шундай  ҳазил қилар эди:

“Эртага жаннатга тушсам у ерга подшоҳимизни киритмайман!  Агар мабодо жаннатни эшикларига яқинлашаётганини кўрсам, мана шу оёқ кийимимни ечиб бошига отаман”.

Иккинчиси ҳам қизиқиб: “Нега сен уни жаннатга киритмайсан?”, -деди. Шунда ҳалиги шериги  :” Албатта киритмайманда, биз бу ерда совуқдан эгилиб кетябмизку, у бўлса бизни ҳатто борлигимизни ҳам билмайди. Яна бирдан жаннатдаги қўшнимиз бўлиб қолса-я. Биласанми  дўстим, мен бундай бепарво киши жаннатда қўшним бўлишини хоҳламайман!”- дея жавоб берди. Улар иккиси бирдан кулиб юборишди.

Бу  гапларни эшитган подшох вазирига қараб: “Бу иккисини эслаб қол!”- деди. Саройга қайтиб келганларидан кейин эса ўша икки камбағални келтириш учун масжидга одам юборди. Бу икки бечора қўрқув исканжасида саройда ўзларини нималар кутаётганидан хавотирда эдилар. Аммо уларни шароитлари жуда қулай бўлган бир уйга олиб келдилар ва: “Сизлар бу ерда истаганингизча еб-ичишингиз, яшашингиз мумкин  ҳамда подшоҳимизнинг ҳаққига дуо қиласизлар, аммо у кишининг жаннатга киришига қаршилик қилмайсизлар”-дейилди.

Подшоҳнинг  тутган  йўли нақадар гўзал! Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай бечораҳол инсонларга ёрдам берганлар ҳақида бундай деганлар:

(من نفس عن مؤمن كربة من كرب الدنيا نفس الله عنه  كربة من كرب الآخرة)

“Кимки бир  мўминни бу дунёдаги   қийинчиликдан қутқарса, Аллоҳ таоло уни охиратдаги қийинчиликдан қутқаради”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм  таржимаси.

78460cookie-checkЖаннатдаги қўшни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: