Инсон зоти бу дунёга келар экан кишиларнинг қўл остида, кейинчалик эса баъзи инсонларнинг оиласи унинг қўл остига ўтишади. Аллоҳ таоло ўзларидан чиққан бошлиқларга бўйсинишга буюриб «Нисо» сураси 59 оятида шундай деб марҳамат қилади:
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”.
Ўз навбатида ўзининг қўл остидагиларга жабр-зулм қилмасликка, агар шундай қиладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال : سمعت النبي صل الله عليه و سلم يقول: ما من عبد استرعاه الله رعية
فلم يحطها بنصيحة إلا لم يجد رائحة الجنة.
Маъқол ибн Ясар р.а дан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим. «Қайси бир бандаки, уни Аллоҳ таоло бошлиқ қилсаю, яхшилик билан амалга ошира олмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.»- дедилар.
Бу дунёда кимдир оиласига, яна кимдир шу билан бирга қўл остидаги ишчиларга бошлиқдир. Аллоҳ таоло уни қўл остидагига бошлиқ қилдими унинг зиммасидаги омонат ҳисобланади. Шундай экан, омонатни адо қила олмаганлар қўл остидагиларнинг дини ва дунёларини тўғрилайдиган ишларни амалга ошира олмаса, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлади, ҳаттоки, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди 500 йиллик масофадан келиб туради.
Дарҳақиқат, умматнинг азиятига ва уларнинг зулмига сабр қилиш орқали қўл остидагиларга “ҳақиқат йўқ”, деган гумон келиб қолади. Бу имомларнинг орасидаги ҳадис бўлиб, агар ўзларининг қўл остидагиларга зулм қилсалар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деб огоҳлантиради. Бас, буни тушунгин.
Муҳамаддинов Аъзамиддин
402 гуруҳ талабаси