islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОРТИҚЧА ЮМУШЛАР БИЛАН ҚИЙНАБ ҚЎЙМАНГ

Қиз фарзанд ҳотиржам оилада ўзини эркин ҳис қилади.
Ўғил фарзандлар эса, меҳнатда янада очилади.

Қиз болани ҳимоя остида катта қилиш муҳим ва кичкина маликалардай парваришлаш, қилган иши учун эмас, қиз бўлиб туғилгани учун мақташ керак.
Ўғил фарзанд эса – натижага жавоб беради. Яъни бола ақлини таниши билан уни мардлиги, жасурлиги, полвонлигини таъкидлаб бирон бир юмуш, қўлидан келадиган даражада вазифа бериб шу ишни бажаргани учун кўкларга кўтариб мақташ керак. Айнан қилган иши учун!!!

Қиз болани эса, бу дунёга келганини ўзи бахтлиги, унинг ўзи севги эканлигини айтиб мақташ керак. Чунки, агар қиз болани қилган иши учун мақтаб ўргатиб қўйсак, келажакда бундай қиз фарзандларда: “Aгар бирон бир юмуш билан ўзимни кўрсатсамгина, мени яхши кўрадилар. Бўлмаса, мени қабул қилишмайди, уларнинг севгисига арзимайман” деган ўй-ҳаёл онгостига ўрнашиб қолади. Бу эса турмуш қурган қизларимизда ҳаётларида қийинчиликларга сабаб бўлади.

Ўғил болаларни албатта ёшлик пайтидан спорт билан чиниқтирган афзал. Чунки уларни шу йўл билан чиниқтириш, кучлилигини сезиши учун, ғалабага эришишни ўрганиши эркаклик сифатини оширади.
Қиз болаларда сал бошқачароқ, спорт билан шуғуллангани яхши фақат шу спорт туридан завқ олса, мазза қилиб ҳузурланса бу бошқа гап, титул ёки ғалабага эришиш учун қилинган ҳаракат бу ўғил болаларга кўпроқ ҳос.

Қиз болаларда эса, машғулотларда шуғулланиш, қийин ишларни бажариш жараёнида оғриққа, машаққатга ўрганиб қолиш натижасида – уларда кучли сабр шаклланади. Бу сифатлар эса эркакларники. Ҳар бир вазиятга чидаш, азобланиш, қачон ўзи ўзгаради дея кутиш… охир оқибат ҳамма юкни бўйнига олиши ҳам аёлларда шу ердан бошланади. Бу ерда гап қиз фарзандларимизни ортиқча оғирлик қиладиган ҳолатлардан асраб авайлаш ҳақида. Лекин, ёшлигидан айниқса, қизларимизга оғриқларга ҳам “Чида ўтиб кетади” деб уларнинг зиммасига тўғри келмайдиган ишлар билан ўраб қўйиш мумкин эмас. Оқибатда келажак учун қалби оғриганда ҳам чидашга мажбур, лекин айтишга тили бормайдиган аёлга айланиб қолиши мумкин…

Ҳар бир фарзанд севгида яралган. Улар бизга Яратган томонидан берилган ҳадя. Шундай экан, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмайлик. Ҳар бир ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик. Шунда Сиз ва сизнинг ёнингиздаги ИНСОНЛАР бахтли бўладилар.

Психолог 
Гавхар Абдурахмонова

93600cookie-checkФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОРТИҚЧА ЮМУШЛАР БИЛАН ҚИЙНАБ ҚЎЙМАНГ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: