Имом Абу Ҳанифа* раҳмутуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Устозим Ҳаммодни ҳурмат қилиб, мен оёғимни устозим ҳовлиси томон узатмадим. Ҳолбуки, менинг ҳовлим ва устозим ҳовлиси орасида етти кўча бор эди. Устозим Ҳаммод вафот этганидан бери, ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб у учун ҳам Аллоҳдан мағфират сўрадим. Зеро, менга таълим берган ҳар бир киши учун Аллоҳдан мағфират сўрайман». (Имом Муваффақ Хоразмий, Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) =================== Имом Абу Юсуф* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Дуо қилганимда мен олдин устозим Абу Ҳанифа, сўнг ота-онам ҳаққига дуои хайр қиламан. Дарҳақиқат, устозим Абу Ҳанифадан: «Ота – онамга қўшиб устозим Ҳаммод ҳаққига дуои хайр қиламан», деганини эшитганман». (Имом Муваффақ Хоразмий. Маноқиби имом Абу Ҳанифа: 2-жуз/7-бет) ================== Имом Аҳмад ибн Ҳанбал* раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, у киши айтади: «Мана ўттиз йилдирки, тунда уйқуга кетишдан олдин устозим Имом Шофеъий* ҳаққига дуои хайр қиламан ҳамда у учун Аллоҳдан мағфират сўрайман». Шунда Имом Аҳмаднинг ўғли ундан: «Отажон, Шофеъий деганлари қандай зот эдики, унинг ҳаққига кўп дуои хайр қилаётганингизни эшитаман?», деб сўради. Имом Аҳмад: «Имом Шофеий гўё дунёга нур сочаётган қуёшдек эди», деб жавоб берди. (Хатиб Бағдодий, Тарихи Бағдод: 2-жуз/62-бет) «Ҳадис ва ислом тарихи» фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов * Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳим – буюк мужтаҳид, фақиҳ ва муҳаддис олимлардан бўлишган. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодига кўра, улар эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабнинг учтаси: ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари соҳибларидир. * Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ – Имом Абу Ҳанифанинг икки буюк шогирларидан бири. Аббосий халифа Ҳорун Рашид даврида илк бор Ислом оламида «Қозилар қозиси» унвонини олган. 1 047
Бир киши мусулмон бўлмаган бир аёлга уйланди. Хотинининг онаси бор эди. Ногаҳон у аёл тўшакка михланиб қолди. Унинг бу хотиндан бошқа яна бешта ўғли бор эди. Хотинларининг зуғуми билан улардан биронтаси онасини уйига олиб кетишга рози бўлмади. Унинг ўрнига қариялар уйига олиб бориб ташлашга қарор қилдилар. Лекин биргина қизининг эри бўлган мусулмон инсон уни ўз уйларига олиб келишини хотинидан талаб қилди. У инсон менга айтади: «Аллоҳга қасам, устоз! Қайнонамга бир оғиз, бирор калима Ислом ҳақида сўзламадим. Лекин у Исломга кирганини эълон қилди ва мусулмон бўлди.» Сабаб шуки, ўзининг қорнидан тушган болалари ундан деярли воз кечдилар. Аммо мусулмонга турмушга чиққан қизи уни олиб кетди ва қаради. У уларга ўрганди ва Исломга кирди. Сизларга биринчи, иккинчи, учинчи бор айтаман: «Инсонларни Исломга сўзамоллигингиз, далил ва фалсафаларингиз боғламайди.Балки ахлоқингиз, омонатингиз, тўғри яшашингиз, ростгўйлигингиз ва олди-сотдидаги ўзгалар учун хайрихоҳлигингиз боғлайди». Муҳаммад Ротиб Нобулсий Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев тайёрлади 980
Шу куни маҳкамада бир эркак ва аёлнинг шикояти кўриб чиқилиши керак эди. Қози жаноблари ўз ўрнини эгаллагач, бўлиб ўтган ишни тинглашни бошлади. Биринчи бўлиб аёлга сўз берилди. Аёл кўз ёшлари билан ёнида ўтирган нимжонгина кишига ишора қилиб: “Мана бу инсофсиз мени пулларимга тажовуз қилиб ўзимни шарманда қилди. Ундан шикоятим бор”, -деди. Эркак эса ўзини оқлаш учун гапга қўшилиб: “У нотўғри гапираябди, ҳурматли қози жаноблари! Мен бозорда қўйларимни сотиб сўнг ундан тушган пулларни санаётганимда тўсатдан бу аёл келиб унга пул беришини талаб қилди. Агар бермасам менга нисбатан ёмонлик қилишини айтиб таҳдид қилди. Уни гаплари менга таъсир қилмаётганини сезгач, йиғлаб атрофдаги одамларни тўплади”-деди. Қози уларни сўзларини тинглаб бўлгач ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини тушуниб олди. Сўнгра у эркакка юзланиб: “Сен қанчалар ҳам тубан иш қилгансан. Ўзинг бу аёлнинг пулларини тортиб олиб яна унга тухмат қилябсан! Тезда унинг пулларини қайтариб бер!”-деди. Қозининг ҳукми барчани лол қолдирди. Аёл хурсанд бўлиб пулларни олди-да, қозини дуо қилганича маҳкамадан чиқиб кетди. Шундан сўнг қози эркакка ўша аёлнинг ортидан чиқиб пулларини қайтариб олиб қўйишни айтди. Ҳеч нарсага тушунмаётган эркак ўз пулларини қайтариб олиш умидида югурганича ташқарига чиқиб кетди. Бир оз вақтдан сўнг у иккаловини яна маҳкамага олиб келишди. Эркак зарба еган ва тимдаланиб кетган юзларини силар ароҳатларидан эса қон оқиб турар эди. Яна биринчи сўз аёлга берилди. У жуда қаттиқ ғазабланган эди. Ўзини тутиб тура олмасдан бақира кетди: “Қози жаноблари, бу ярамас яна менга ташланиб, сиз олиб берган пулларни тортиб олмоқчи бўлди”-деди. Қози босиқлик билан:”Яхши, олиб қўя олдими?”-деди. Аёл эса мийиғида кулиб: “Йўқ, албатта. Мен шунақа нимжон одамга пулини бериб қўядиган аёлга ўхшайманми?”-деди. Шунда қози ҳайқириб деди: “Эй маккора аёл! Сен бироз аввал ўзингни ҳақ эканлигингни даъво қилиб бу эркак сени пулларингга ташланганини айтдинг. Агар чиндан шундай бўлганида эди, ҳозиргидан да қаттиқроқ ўз пулларингни ҳимоя қилган бўлар эдинг. Қани, энди ҳозироқ бу кишининг пулларини қайтар!”-деди. Тухматчи аёлга жазо тайинлаш асносида қози жаноблари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб ўтди: إياكم و الكذب فإن الكذب يهدي إلي الفجور و إن الفجور يهدي إلي النار “Ёлғондан сақланинг! Чунки ёлғон бузуқликка бузуқлик эса жаҳаннамга бошлайди” (Муслим “Бирр” 103) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 1 058
1-қисм Ёшлар Туркиянинг “Султон Аҳмад”, араб дунёсининг “Оқ Масжид”лари фонида суратга тушишга ишқибоз. Биласизми, йўқми ўзимизда ҳам улардан-да гўзал ва ислом дини равнақ топган ва қайғули дамларига гувоҳ бўлган масжид, тарихий мадрасаларимиз бор. Афсуски, кўпчилигимиз уларнинг бошига тушган оғир кунларни билмаймиз. Ҳозирда баланд қад ростлаб турган мадрасалар, одамлар гавжум бўлиб файз билан намоз ўқиётган масжидлар йиллар тўзонидан қандай омон ўтганидан бехабармиз. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳам ана шундай мустамлака йилларининг азобларини “бошидан ўтказган.” Айни репортажда шу ҳақда ҳикоя қиламиз. Амирсаидхон Усмонхўжаевнинг “Динимиз фидойилари” рисоласидан фойдаланилди. Ўз.А 1 151