islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади”

«Дунё» ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди: – “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ташкилотчиларига тадбирни ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистонда ўтказиш қарори учун миннатдорлик билдирамиз. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини IX-X асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган.  Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Manba: uza. uz 768

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади

 “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бугун, 3 март куни соат 9.00да ўз ишини бошлади. Дастлаб меҳмонлар ва конференция иштирокчилари учун “Форумлар саройи”  биносида фотосессия ташкил қилинди.  Шундан сўнг анжуман ўз ишини Қуръони карим тиловати билан бошлади. Анжуманнинг бугунги дастури бўйича хорижлик ва маҳаллий олимлар томонидан маърузалар қилиниши белгиланган. ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати Манба: muslim.uz 923

Халқаро конференцияси иштирокчиларини кутиб олиш учун ТИИ устозлари ҳам хизматда

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун“ мавзусидаги халқаро конференцияси иштирокчилари Самарқандда йиғилмоқда. Конференцияни юқори савияда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари жуда аъло ва самарали ташкил этилган. ТИИ матбуот хизмати 849

Абу Мансур Мотуридий – мусулмон халқларнинг фахри

Рафи Усмоний, Покистон бош муфтийси: – IX асрда Мовароуннаҳр ва ислом дини тарқалган ҳудудларда мўътазилия, жаҳмия, карромия каби бир қатор адашган оқимлар ўз таълимотини сингдиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда самарқандлик буюк мутафаккир Абу Мансур Мотуридий уларга қарши Қуръон ва ҳадис асосида анъанавий аҳли сунна вал жамоа таълимоти ҳақ эканлигини ақл ва нақл асосида исботлашга бор куч-ғайратини сарфлаган олимдир. У асос солган таълимот аста-секин шогирдлари орқали бутун дунёга тарқалиб, жамиятнинг жипслашишига ва деструктив оқимларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишга замин яратди. Мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва Абу Мансур Мотуридий ёзган асарларни таржима қилиш ҳамда уларнинг шарҳларини яратиш бугунги глобаллашув шароитида юзага келган ва ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган турли хил мафкуравий хуружларга қарши маънавий иммунитет бўлиб хизмат қилади. Мазкур халқаро конференция мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва унинг асосларини халқчил тарзда ёшларга етказиш йўлидаги энг оқилона қарордир. Бундай халқаро конференциялар дунё уламолари эътироф этган олимларнинг қарашларини ва тажрибаларини ўрганишга имконият яратади. Эслатиб ўтамиз ушбу конференцияда ТИИ ректори УҒофуров ва устоз-талабалари ҳам иштирок этмоқда.   ТИИ матбуот хизмати 735
1 1 106 1 107 1 108 1 109 1 110 1 555