Жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Ақоид ва фиқҳ фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 1-курс талабаларига “Исломда бағрикенглик тамойиллари” мавзусида давра суҳбати қилиб берди. Ушбу суҳбатда жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланмиш Ислом динида тинчлик ва осойишталикка эътибор кучли эканлиги, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланиши, жамият аъзоларини юксак фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялаши, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олийжаноб аҳлоқни тарғиб этиш таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Ислом цивилизациясига пойдевор бўлган диний бағрикенгликнинг асосларини, мусулмонларга Аллоҳнинг барча Пайғамбар ва расулларига имон келтиришни, уларни ҳурмат ва эҳтиром-ла зикр қилишни, уларнинг издошларига ёмон муносабатда бўлмай, мулойим сўзлаш, улар билан алоқада бўлиш, яхши қўшничилик билан меҳмондорчилигини қабул қилиш ва оилалар аралашиб, қонлар қўшилиб кетар даражада қариндош бўлишдек гўзал муомалани вожиб этишини, Ислом уларнинг ибодат маконларини ҳимоя этишни, эътиқодларига аралашмасликни, ҳукмда жабр қилмасликни, умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларда мусулмонлар билан баробар кўришни ва ҳурматлари, ҳаётлари ҳамда келажакларини мусулмонларнинг ҳурмат, ҳаёт ва келажаклари муҳофаза этилганидек сақлашни мусулмонларга лозим қилишини батафсил тушунтириб ўтдилар. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар бир шахснинг дини, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар, аввало, уни инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг олижаноб фазилатларидандир. Бағрикенглик, тотувлик, ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 976
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда институт талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон байроғи – ғурурим, ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари М.Ваҳидова меҳмон бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида услубчи З.Суярова талаба қизларни байрам билан қутлаб, байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Уларнинг фикрларини куратор С.Валиева давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат меҳмон М.Ваҳидовага берилди. Муаттар опа талабалар билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш мавзусида давра суҳбати олиб борди. Тадбир якунида амалиётчи талаба Г.Маҳамедова талаба қизлар билан турли давлатларнинг байроқларига ҳақида қизиқарли беллашув ўтказди. Беллашув қизғин давом этди. Ғолиб талабалар давлат байроғимиз акс этган кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди. Талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 085
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди. Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди. Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 899
Саҳоба разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган Қуръони каримдан шариъат ҳукмларини истефода қилар эдилар. Кўпинча, Қуръони карим оятлари батафсил айтилмасдан ёки қайдланмасдан нозил бўлар эди. Масалан, намоз Қуръони каримда уни неча ракъат экани, қайси кўринишда бўлиши ва вақтлари баён қилинмасдан мужмал келган. Закотни ҳам қанча миқдор мол-давлатдан вожиблигини қайдланмасдан, миқдори ва шартлари баён қилмасдан мутлоқ келган. Шунингдек, шартлари, асослари ва бирон ҳукмни бузиб юбориши каби изоҳлари мужмал ёки мутлоқ келган. Бундай ўринларда эса ҳукмларни батафсил билиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилишга эҳтиёж сезилар эди. Саҳобалар Қуръони каримда далил бўлиб келмаган кўп ҳодисаларга дуч келишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўлларидан ҳукмни баён қилишни лозим деб билишар эди. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари тарафидан етказувчи ва Аллоҳ таолони шариъати, унинг чегараси ва мақсадларини яхши билар эдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каломи шарифни баён қилгувчи, оят ва оятнинг мақсадларини равшан қилгувчи бўлганлари учун Қуръони каримга нисбатан у зот муҳим эканликларини хабарини бериб айтади: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар”. (Наҳл 44-оят). Ҳар бир хилоф ишда у зотнинг ҳукмларига бўйсунишга чақиради. فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Йўқ роббинга қасамки, улар токи ўз ораларидан чиққан нарсага ҳакам қилмагунларича, сўнгра сен чиқарган ҳукмлардан нафсларида танглик топадиган бўлмагунларича ва унга тўлалигича таслим бўлмагунча зинҳор мўмин бўла олмаслар” (Нисо 65-оят). Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва ҳикматни инсонларга дин ҳукмларини ўргатиш учун берилганини хабарини бериб айтадики: لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбаримиз юбориб немат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларги поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ – ойдин адашувда бўлсалар ҳам” (Оли Имрон 164-оят). Жумҳур олимлар ва муҳаққиқлар “ҳикмат” Қуръони каримдан бошқа нарса деганлар. “Ҳикмат” Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хабардор қилган дин асрорлари ва шариат ҳукмлари. Уламолар ундан суннат деб таъбир берадилар. Ҳофиз Ибн Касир ҳам “ҳикмат”ни суннат деганлар. Имом Шофиъий: “Аллоҳ “Китоб”ни зикр қилди, у Қуръони карим. Қуръони карим илмида олим бўлган ер юзидаги кишилар “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, деганларини эшитдим. Чунки Қуъон зикр қилинди, орқасидан “ҳикмат” келди, Демак, бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари”, деганлар. Имом Шофиъий роҳматуллоҳу алайҳ гапларидан кўриниб турибдики, “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари деб қатъиян айтса бўлади. Чунки Аллоҳ таоло уни “Китоб”га атф билан келтирди. Демак, маътуф ва маътуф алайҳ бир-биридан бошқа нарса эканини лозим тутади. Бу эса суннатдан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас. Демак, Қуръони каримга эргашиш вожиб бўлади. Ҳикмат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шариат кўрсатмаларидаги гаплари ва ҳукмларидан иборат содир бўлган ишлар ҳисобланади. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва эргашиш вожиб бўлган яна бир нарса, яъни, суннат берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатларида бу нарса очиқ равшан Аллоҳ таоло айтади: يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ...