islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 16, 2019

Day

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтлари У зотга итоат қилиш вожиблиги (4-фасл)

Саҳоба разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган Қуръони каримдан шариъат ҳукмларини истефода қилар эдилар. Кўпинча, Қуръони карим оятлари батафсил айтилмасдан ёки қайдланмасдан нозил бўлар эди. Масалан, намоз Қуръони каримда уни неча ракъат экани, қайси кўринишда бўлиши ва вақтлари баён қилинмасдан мужмал келган. Закотни ҳам қанча миқдор мол-давлатдан вожиблигини қайдланмасдан, миқдори ва шартлари баён қилмасдан мутлоқ келган. Шунингдек, шартлари, асослари ва бирон ҳукмни бузиб юбориши каби изоҳлари мужмал ёки мутлоқ келган. Бундай ўринларда эса ҳукмларни батафсил билиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилишга эҳтиёж сезилар эди. Саҳобалар Қуръони каримда далил бўлиб келмаган кўп ҳодисаларга дуч келишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўлларидан ҳукмни баён қилишни лозим деб билишар эди. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари тарафидан етказувчи ва Аллоҳ таолони шариъати, унинг чегараси ва мақсадларини яхши билар эдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каломи шарифни баён қилгувчи, оят ва оятнинг мақсадларини равшан қилгувчи бўлганлари учун Қуръони каримга нисбатан у зот муҳим эканликларини хабарини бериб айтади: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ  “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар”. (Наҳл 44-оят). Ҳар бир хилоф ишда у зотнинг ҳукмларига бўйсунишга чақиради. فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Йўқ роббинга қасамки, улар токи ўз ораларидан чиққан нарсага ҳакам қилмагунларича, сўнгра сен чиқарган ҳукмлардан нафсларида танглик топадиган бўлмагунларича ва унга тўлалигича таслим бўлмагунча зинҳор мўмин бўла олмаслар” (Нисо 65-оят). Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва ҳикматни инсонларга дин ҳукмларини ўргатиш учун берилганини хабарини бериб айтадики: لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбаримиз юбориб немат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларги поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ – ойдин адашувда бўлсалар ҳам” (Оли Имрон 164-оят). Жумҳур олимлар ва муҳаққиқлар “ҳикмат” Қуръони каримдан бошқа нарса деганлар. “Ҳикмат” Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хабардор қилган дин асрорлари ва шариат ҳукмлари. Уламолар ундан суннат деб таъбир берадилар. Ҳофиз Ибн Касир ҳам “ҳикмат”ни суннат деганлар. Имом Шофиъий: “Аллоҳ “Китоб”ни зикр қилди, у Қуръони карим. Қуръони карим илмида олим бўлган ер юзидаги кишилар “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, деганларини эшитдим. Чунки Қуъон зикр қилинди, орқасидан “ҳикмат” келди, Демак, бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари”, деганлар. Имом Шофиъий роҳматуллоҳу алайҳ гапларидан кўриниб турибдики, “ҳикмат”ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари деб қатъиян айтса бўлади. Чунки Аллоҳ таоло уни “Китоб”га атф билан келтирди. Демак, маътуф ва маътуф алайҳ бир-биридан бошқа нарса эканини лозим тутади. Бу эса суннатдан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас. Демак, Қуръони каримга эргашиш вожиб бўлади. Ҳикмат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шариат кўрсатмаларидаги гаплари ва ҳукмларидан иборат содир бўлган ишлар ҳисобланади. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим ва эргашиш вожиб бўлган яна бир нарса, яъни, суннат берилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатларида бу нарса очиқ равшан Аллоҳ таоло айтади:  يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ...

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА КОНФЕССИЯЛАРАРО МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ

Бағрикенглик гўзал инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бағрикенглик – яқинларингиз, ўзингиздан катталар ёки кичиклар, дўст ва тенгдошларингиз билан сухбат қураётганингизда, муомала қилаётганингизда, турли муносабатларингизда риоя қилишингиз зарур бўлган гўзал хислатдир. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир. “Бағрикенглик” (“тoлeрaнтлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидaмлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, муруввaтлилик, ҳиммaтлилик, кeчиримлилик, мeҳрибoнлик, ҳaмдaрдлик каби маъноларга эга дейиш мумкин. Халқимизда “Кенг феъл, кетмас давлат берсин” деган эзгу тилак бор. Кенгфеъллик бағрикенгликнинг маънодоши бўлиб, майда-чуйда ёқимсиз нарса ва ҳолатларга асабийлашмасликни, жаҳл қилмасликни билдиради. Отажонингиз сиз ёқтирмайдиган ишни буюрди. “Дада! Менга бу иш ёқмайди”, дейишга шошилманг. Бағрикенг бўлинг. Ўзингизни босиб, сабр билан ота буйруғини бажаринг. Келажакда, катта бўлиб, оила қурганингизда бу яхшилигингиз болангиздан қайтади. Сизни тенгдошингизнинг ёқтирмайдиган сифатига сабр-тоқат ва одоб ила муносабатда бўлишингиз бағрикенглик дейилади. Бағрикенглик – нажот ва муваффақият, бахту саодат хазинасидир. Ўзаро бир-бирини тушунмаслик бутун инсоният тарихи давомида ўзаро шубҳаланиш ва ишончсизликнинг, оқибатда турли ихтилофлар ва низоларнинг сабаби бўлган. Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг “Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар”, – деган фикрлари чуқур мазмунга эгадир. Тасаввур қилинг. Ҳамма ўзаро муносабатларда бағрикенг бўлса, одамлар бир-бирини ҳамиша ҳурмат қилса, ҳаёт гўзал, турмуш янада фаровон бўлади. Бағрикенглик бошқалардан кутиладиган фазилат эмас. Сиз биринчи бошлашингиз керак бағрикенгликни. Шунда бу беназир хислат атрофга ёйилиб, олам янада мунаввар бўлади. Бағрикенгликнинг уч даражаси бор: Биринчи, бирор кимса билан гаплашаётганингизда унинг хулқи ёки кўринишидаги бирор жиҳат сизга ёқмай қолди. Шунда ҳам сабр билан, унинг “айби”ни юзига солмай тоқат қилдингиз. Бу бағрикенгликнинг қуйи даражасидир. Иккинчи, сизга кимдир нотўғри ва қўпол муомала қилди. Одоб қоидаларини бузди. Унга нисбатан сабр қилишингиз бағрикенгликнинг ўрта даражасидир. Учинчи, сизга бирор жиҳати ёқмай қолган ёки сизга нисбатан нотўғри муомала қилган инсонга кечиримлилик билан муносабатда бўлишингиз ва унинг камчилигини кўтариб, ҳеч нима бўлмагандек энг гўзал муомалада бўлишингиз бағрикенгликнинг олий даражасидир. Сабаби, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиш илоҳий амр бўлиб, унга буюк бобокалонларимиз, олиму алломаларимиз, фозилу арбобларимиз, мутафаккир аждодларимиз асрлар давомида амал қилиб келганлар. Бағрикенгликнинг гендер, ирқий, миллий, лисоний, диний, мулкий ва ижтимоий турлари мавжуддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида жамият аъзолари ўртасидаги тенглик тамойили қуйидагича ўз ифодасини топган: Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Бу икки жинс, эркак ва аёл тоифалари ўртасидаги бағрикенг муносабатдир. Эркаклар аёлларга нисбатан жисмоний ва моддий жиҳатдан кучлироқдир. Бу нисбат ўғил бола ва қиз бола ўртасида ҳам намоён бўлади. Ўғил бола кучли ва бақувват бўлиши билан бир қаторда ўзининг кучи ва салоҳиятини қиз болани камситиш орқали кўрсатмаслиги зарур. Мактабдош, синфдош қизларга нисбатан хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин камситмай муомала қилиш, уларга ўз опаси ёки синглисидек муносабатда бўлиш, аёл устозларни онасидек ҳурмат қилиш гендер бағрикенглигини ифодалайди. Аёлларни фақат олийжаноб кимсаларгина эъзозлайди, уларни пасткаш кимсаларгина хўрлайди. Жамоадош қизлар олдида турли беодобона сўзларни ишлатиш, уларнинг шахсиятига тегадиган гапларни гапириш, ҳақорат қилиш мард эркакларнинг одати эмас. Дунё аҳолиси уч...