islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 18, 2019

Day

Ўзбекистон байроғи – ғурур, ифтихоримиз!

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда институт талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон байроғи – ғурурим, ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари М.Ваҳидова меҳмон бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида услубчи З.Суярова талаба қизларни байрам билан қутлаб, байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Уларнинг фикрларини куратор С.Валиева давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат меҳмон М.Ваҳидовага берилди. Муаттар опа талабалар билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш мавзусида давра суҳбати олиб борди. Тадбир якунида амалиётчи талаба Г.Маҳамедова талаба қизлар билан турли давлатларнинг байроқларига ҳақида қизиқарли беллашув ўтказди. Беллашув қизғин давом этди. Ғолиб талабалар давлат байроғимиз акс этган кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди. Талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 336

Бугун сизни соғиндим…

Рост сўз тингламоққа қулоқлар илҳақ, Баъзан топталганда ҳақиқату ҳақ, Чин бир дўст топмоқлик мушкул муаббад, Ҳақиқат ўтида ёниб гирёна, Бугун сизни соғиндим Аминим яна… Баъзилар қилганда ортимдан ғийбат, Дўст ёр айласа аҳдга хиёнат, Тошлар отса шаънимга, майлига фақат, Бахтлиман бир кўрмоқ бўлса насиб, Бу кун сизни соғиндим Расулим яна… Қалбим ҳаловати сизнинг ёдингиз, Умматга ўрнакдир гул ҳаётингиз, Соғинчдан кўк қучди қалб фарёдимиз, Ҳижрон бу кўнгилни айлар минг пора, Бу кун сизни соғиндим Ҳабибим яна… Ботқоқларга ботдик маъсиятлардан, Қалблар ҳам қорайди зино шаҳватдан, Анчайин олислаб қолдик тоқатдан, Ҳақни излай-излай бўлдик дилпора, Бугун сизни соғиндим Расулим яна… Ҳақни истаганга сизсиз кифоя, Сизнинг ишқингизга йўқдир ниҳоя, Ҳуснингиз ёнида дунё нофия, Роббимнинг раҳмати, Ҳақдан ҳадия, Бу кун сизни соғиндим Расулим яна… Бу соғинч тафтини босмоқлик мушкул, Роббимга атадим бу қалбни буткул, Бу ўтда ёнганлар охир бўлар кул, Ўша кул бўлмоқчун орзуманд мана, Бу кун сизни соғиндим Ҳабибим яна… Сизга маҳбуб бўлмоқ энг ширин тилак, Менга фақат сизнинг ишқингиз керак, Ҳаққа икки жаҳонда Ҳабибсиз бешак, Сиз учун боримни атадим, мана, Бу кун сизни соғимдим Расулим яна… Эй дил! Умидларим сўнгсиз, орзуларим мўл, Энг олий истак шу: Ҳаққа маҳбуб бўл! Ҳақнинг ишқи учун ҳали олис йўл. Ҳар сўқмоқда қоқилиб боряпман мана, Бугун сизни соғиндим Ҳабибим яна. 2-курс толибаси Оиша Муҳаммадиева 306

Бағрикенглик омиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди. Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди. Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 213