islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Бугун 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Ақоид ва фиқҳ ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бошланди. Тест синовлари Ўзкўргазмасавдо марказида ўтказилмоқда. Дастлаб, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов абитуриентларга тест синови жараёнлари ва тартибини тушунтириб ўтди. Сўнгра, тест саволлар китоби солинган махсус қоп ва конвертлар Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод, ТИИ ректори У.Ғафуров, қабул ҳайъати аъзолари ва абитуриентлар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кеча 19 июль куни Тошкент ислом институти биносида абитуриентлар Араб тили фанидан ижодий имтиҳонда иштирок этишган эди. Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат. Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқларорқали онлайн узатилмоқда. 895

Абитуриент “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонда қатнашмаса тест синовларида иштирок эта оладими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига кўра, “Араб тили” фани бўйича ижодий имтиҳонга келмаган абитуриентлар учун қайта имтиҳон ўтказилмайди ва навбатдаги имтиҳон тест синовларига қўйилмайди ҳамда ўқишга қабул қилинмайди. 1 084

Тошкент ислом институтида Араб тили фанидан кириш имтиҳони бошланди

Бугун 19 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бошланди. Дастлаб институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди. Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустамов Бобомурод сўз олиб абитуриентларга имтиҳонлардан муваффақият билан ўтишларини тилади. Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Сўнгра, саволлар солинган конвертлар абитуриентлар томонидан очилиб, навбати билан вариантлар олинди ва улар жавоб беришга тайёрланиш учун ажратилган ўринларга жойлашдилар. Имтиҳонга Тошкент ислом институти, Халқаро ислом академияси ва Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Араб тили фани бўйича мутахассис ўқитучилари жалб этилган. Ижодий имтиҳон жараёнларида саволларга тайёрланиб бўлган абитуриентлар бирин-кетин имтиҳон олувчи ўқитувчилар томонидан савол-жавоб қилиниб, уларнинг билимлари синовдан ўтказилади. Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 20 июль куни Ўзкўргазмасавдо марказида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун жами 226 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 60 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 10 нафари аёл-қизлардан иборат. Имтиҳон жараёнлари ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатилмоқда. 1 668

Тошкент ислом институтига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан қанча ҳужжат қабул қилинди?

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бўйича қабул ҳайъати 2019 йил 15 июндан 15 июль кунига қадар фаолият олиб борди. Қабул жараёнларида 226 та абитуриентдан (шундан 184 нафари ўғил болалар, 42 нафари аёл-қизлар) аризалар қабул қилинди. 904
1 1 206 1 207 1 208 1 209 1 210 1 554