islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Имом Муҳаммад Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзлари

Имом Жаъфар Содиқ ҳазратларининг ўғли Мусо Козим ҳазратларига шундай насиҳат қилди: “Эй ўғлим, ўз ризқингдан рози бўл. Ризқидан рози бўлган одам ҳеч кимга муҳтож бўлмайди. Кўзи бошқа бировнинг молида бўлган одам фақирликда ўлади. Аллоҳ таолонинг тақсим этгани ризққа рози бўлмаган кимса, уни қазо ва қадарда истаганини яратишда туҳмат остига олган ҳисобланади. Ўз қусурларини кичик кўрган киши бошқаларнинг қусурларини катта кўради. Доим ўз қусурларингни катта кўр. Бошқа бировнинг сирли нарсасини ошкор қилган кимсанинг уйидаги сирли нарсалар ошкор бўлади. Биродарига чуқур қазиган, унга ўзи тушар. Аҳмоқлар орасида бўлган – хўрланар,олимлар орасида бўлган инсон – ҳурмат кўрар. Эй ўғлим, инсонлардан жаҳлинг чиқмасин, акс ҳолда, уларнинг сендан жаҳли чиқарлар. Бўш гап ва ишга аралашма, обрўйинг тушади. Сенга фойда бўлса ҳам, зарар бўлса ҳам – тўғрисини айт. Шунда инсонлар сен билан маслаҳатлашадилар, фикрингни оладилар. Эй ўғлим, дўст тутинганинг, зиёратига кетганинг яхши ахлоқли инсонлар бўлсин. Ёмон ахлоқлилар билан дўст бўлма, улар билан кўришма. Чунки улар суви бўлмаган чўл, шохлари куртакламаган дарахт, ўт битмаган тупроқдир. Эй ўғлим, Аллоҳ таоло китобининг ўқувчиси, яхшиликларни ўргатувчи, ёмонликларни тақиқловчи, сенга келмаганга борувчи, сен билан гаплашмаган ила гаплашувчи бўл! Ғийбатдан, чақимчиликдан сақлан! Гап ташимоқ инсонлар кўнглида душманликни орттиради. Инсонларнинг айбларини кўрмагин, инсонларнинг айбларини кўрган уларнинг нишонига айланар”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 1 188

«Энг маърифатли имом – 2018» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан диний соҳада олиб бораётган ислоҳотлар айниқса диққатга сазовордир. Ушбу ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида диний соҳа ходимлари ҳам муносиб иштирок этишларини таъминлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси олдида турган энг олий вазифалардан биридир. Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ – 2018» кўрик танловининг республика босқичи бошланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашмоқда. «ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ–2018” кўрик-танловини ўтказишдан мақсад, бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимларни пухта эгаллаши, Қуръони карим оятлари тафсирини мукаммал билиши, дунёда юз бераётган воқеликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши, ёшларга ҳақ билан ботилни етказа билиши каби фаолиятларни янада жадаллаштиришдан иборат. Шунингдек, ҳозирги пайтда дунёда кечаётган мураккаб сиёсий жараёнларда Ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, бузғунчи ғоялар таҳдидидан аҳолини огоҳ этиб, уларга тўғри исломий таълимотни етказиш каби вазифаларни қай даражада уддасидан чиқаётганларини билиш ҳам мақсад қилиб қўйилган. Тадбир Қуръон карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар таништирилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов ҳам иштирок этмоқда. Уларга Аллоҳдан зафарлар тилаймиз! 874

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари

“САБРЛИЛАРНИНГ ИМОМИ” Ҳеч бир инсон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламчалик мусибат ва машаққатларга учрамаган. Бирор-бир инсон ҳаётида кўплаб синов, мусибат ва машаққатларга учраган бўлиши мумкин лекин, барибир у Пайғамбаримизчалик қийналмаган бўлиб чиқаверади. У зот инсонлар орасидаги энг сабрлиси бўлганлар. Биз у зотнинг ҳаётларини ўрганар эканмиз нималарга сабр қилганликларини билиб оламиз. У зот етимликка, фақирликка, очликка, муҳтожликка, қийинчиликка, ўзларига нисбатан бўлган хасадга, ичиқоралик, кўра олмаслик ва гоҳида душманни ғолиб бўлишига нисбатан сабрли бўлганлар. У зот ўз уйларини, ватанларини қолаверса ўз аҳилларидан узоқда бўлишга сабр қилганлар. У зот яқинларини қатл қилинишларига, душманнинг ҳужумларига, у зотга эргашганларни сургун қилинишларига, душманларнинг ғазабларига, адоватчилар ва у зотга қарши жанг қилмоқчи бўлганларнинг жамоа бўлишларига, ғаразгўйларнинг инжиқликларига, жабборларнинг кибрига, арабларнинг нодонлигига, бадавийларнинг жафосига, яҳудийларнинг ҳийласига-ю насронийларнинг кеккайишларига, мунофиқларнинг ёмонлигига-ю жангчиларнинг вахшийликларига сабр қилганлар. У зот атрофларидагиларнинг пешонаси тиришишига ва узоқдагиларнинг эса ғазабига, ботилни тарқалиши-ю ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳаддан ошишига сабр қилганлар. Сабр у зотнинг совутлари, қалқонлари, дўстлари ва шериклари бўлган. Қачонки душманларининг сўзлари у зотни безовта қилса, хавотирга солса ёки хотиржамликларини бузса дарҳол Аллоҳ таолонинг: “Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил”, (Тоҳа, 130) деган оятини эслар эдилар. Қачонки ишларида ҳолат танг бўлиб, оғирлашса тезда Аллоҳ таолонинг: “Бас, гўзал сабр қил”, (Юсуф, 18)деган оятини эслар эдилар. Қачонки душманнинг даҳшати у зотни ларзага келтирса ёки кофирларнинг режаси безовта қилса Аллоҳ таолонинг: “Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил”, (Аҳқоф, 35)деган оятини эслар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари ишонч сабри эди. У зот Аллоҳ таолонинг нусратига ва ваъдаси ҳақлигига ишониб сабр қилар эдилар. У зот Аллоҳ таолога суяниб ва ундан савоб умид қилиб сабр қилар эдилар. Амакилари вафот этдилар сабр қилдилар, аёллари ўтдилар сабр қилдилар, амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилишди сабр қилдилар, Маккадан ажратдилар сабр қилдилар, фарзандлари вафот этди сабр қилдилар, покдомон аёллари Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат тошини отишди сабр қилдилар, ёлғонга чиқаришди сабр қилдилар. Мушриклар ва мунофиқлар у зотни: шоир, коҳин, сеҳргар, мажнун, ёлғончи ва динни ўйлаб топган дейишди сабр қилдилар. У зотни ўз юртларидан чиқишларига мажбур қилишди, азият беришди, сўкишди, таҳқирлашди, хақоратлашди, жанг қилишди ва қамал қилишди сабр қилдилар. Энди бошига мусибатлар тушган ва кўп қийналган кишига бизнинг саволимиз шуки сизнинг қийналганларингиз ва сизга келган мусибатлар ҳам шу қадарми? Сизнинг сабрингиз ҳам у зотнинг сабри кабими? У зот сабр қилувчиларнинг имоми ва шукр қилувчиларнинг ибратлиси ва пешқадамидирлар. Аллоҳ барчамизга у зот каби сабр қилишни ҳамда ҳаётимизда у зотнинг ҳаётлари ибрат ва ўрнак бўлишини насиб қилсин. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси, «Кулол-Қўрғон» масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов  781

Пайғамбаримизга эҳтиром бахт-саодат, ҳурматсизлик ҳалокатдир

Фарғонанинг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи Мухтор ака деган киши бор. Ёшлари олтмишдан ошган. У кишини мен эллик ёшларидан бери танийман. Бир куни қудамиз ўғлини уйлантираётганда тўйда бирга ўтириб қолдик. Қуда холанинг тоғалари бўлар эканлар. (Буни мен синглимни тўйидан кейин анча кеч билганман). Шу ерда бу киши ўзининг ибодатга кириш сирини айтиб берди. Ёқамни ушладим, субҳаналлоҳ! Воқеани қаҳрамонимизнинг тилидан эшитамиз: “Домла, мен қурувчи-дурадгорман. Бир айбим – авваллари ичкиликка ружу қўйганроқ одам эдим. Тошкентга ишга бориб, дурадгорлик билан кун кўрар эдим. Ишбоши сифатида одам олиб бориб, бирга ишлаб, уларнинг ҳақини олиб берардим. Бир сафар бир тошкентлик исмига “вич, вич” қўшиб чақириладиган казо-казолардан бирининг уйига бориб қолибмиз. Унинг отасини асти қўяверасиз, кўрмаганни кўргани қурсин, жудаа каттазанг (шева: кибрли). Ҳаммамизга жуда қўпол муомала қилади, қуллардек қарайди бизга. Ишчилик, халқни кети кенг, бунақалариям учраб турадида энди деб тишни-тишга қўйиб чидаб ишни давом эттиравердик. Бир куни шу отахон негадир Пайғамбаримиз ҳақида ножўя сўзлар айтиб, ҳақорат қилиб қолди. Чидаб туролмадим, юрагим тез уриб кетди ва “Ҳе сени ўша, … нананай-нананай” деб ёмон сўзлар билан сўкиб-сўкиб, “ишинг бошингда қолсин сен расвони” деб битиб қолай деган, пулини қўлга олишимизга яқин қолган ишни ташлаб кетишга қатъий қарор қилдим ва олтита шерикларимга “Кетдик. Бу бемазани уйида ишламаймиз. Ҳаммаларингни хизмат ҳақларингни ўзим уйга бориб тўлайман”, дедим-да, қишлоққа қуруқ қўл билан қайтдик. Ўзи мардикорман. Ота-онам ўлиб кетган. Бош фарзандман. Бир неча ука-сингилларимга ота бўлиб қолганман. Келиб, эртасига тўғри жума мачитга бориб, Шукруллоҳ ҳожи домла (1944-2006. Ҳожи Ҳиндистоний домла ва бошқа бир неча улуғ устозлардан таълим олиб, ҳикмат эгаси бўлиб етишган зот) нинг олдига кириб, кечаги бўлган ишларни айтиб бердим ва “Домла, шу ишим тўғрими? Нотўғри иш қилмаяпманми? Шу иш ҳақи кечвориб, шерикларимга ёнимдан тўласам бўлаверадими?”, деб сўрадим. (Чекка қишлоқларда оз бўлса-да, шунчалик соддадил, виждонли кишилар борки, кишини ҳақидан қаттиқ қўрқадилар). Домла мени эшитиб, йиғлаб-пишиб кетдилар. Бу ишимдан хурсанд бўлиб, отамга раҳматлар айтдилар ва ўринларидан туриб, қиблага қараб, мени ҳақимга файз-барака тилаб, шунақа ёқимли ва узоқ дуо қилдиларки, қўлларим чарчаб кетди… Уйга қайтиб, бисотимдаги бор нарсаларимни сотиб, шерикларимга тўладим, рози қилдим. Анча қимматга шартнома қилгандик. Тузуккина маблағ бўлди тўлаган пулим ҳам! Кунлар зўрға-базўр ўтиб, қора қозонимиз бақадриҳол қайнаб турди. Келаси йил баҳорда чўлга чиқиб, шоли экдим. Худо кузидан бериб (куз баракали келиб), шунақа кўп ҳосил олдимки, шу йилнинг ўзида иккита тўй қилиб, уй ҳам солиб, битта сигир ҳам олдим. Ўзим ҳам ҳайронман бу ҳолдан. (Бу мустақилликни дастлабки йилларидаги гап. Қишлоқ шароити учун битта сигир ҳозир ҳам бир оилани боқувчисидек гап). Шу Пайғамбаримизга ўзимча кўрсатган ҳурматим Худога хуш келиб, Шукруллоҳ ҳожи домлани дуолари ижобат бўлганми, дейман-да, домла. Бир сафар тошкентлик дўстим (ҳарбий хизматдоши бўлса керак) ҳам уйида тўй бўлаётганда таклиф қилди. Билсам, улар ҳам диндор оила экан. Мен ичкиликбозлигимни билиб туриб, қолаверса, “мен бу даврага нолойиқман”, дейишимга қарамасдан, тўйга ташриф буюрган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазрат​лари ўтирган жойга чой олиб боришимга қистади ва у кишидан ҳам ҳақимга дуо олиб берди. Шу ишлардан сўнг Худо қалбимга бир нима солиб, жумага боргим келишни бошлади. Ҳеч нарса билмайман, ичиб тураман ҳали ҳам. Ахийри, бордим. Мачитни ташқарисида дарвозаси ёнида ўтириб, маърузани эшитиб, ичкарига киришга журъат қилолмай, қайтиб келдим. Шу ҳол олти марта такрорланди, бораман, мачитга киролмай, қайтаман. Еттинчи сафар ҳам маърузани эшитиб, охири ичкарига киришга қарор қилдим.Азон айтилаётганда мачит томонга икки қадам ташлашимни биламан, ортимдан бир ичкиликбоз таниш одам “Ҳой Мухтор, бу...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимликлари

Зайд ибн Саъна мусулмон бўлишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, жуда қўполлик билан қарзини сўрайди. Ҳолбуки, қарз муддати ҳали битмаган эди. Зайд мана шу ерда нубувват сифатини кўрди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалимликлари ғазабларидан муқаддам турарди. Жоҳилнинг жаҳли-ғазаби у зотнинг ҳалимликларини зиёда этарди, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга табассум қилиб, бағрикенглик билан муомала қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу эса уни жеркиб ташладилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга ҳам, Зайдга ҳам таълим-тарбия бўлсин учун дедилар: “Эй Умар! Мен ҳам, у ҳам бошқа нарсага муҳтожроқмиз. Сен мени қарзни чиройли адо этишга, уни эса қарзини яхшилик билан сўрашга чақиргин”. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Саънанинг қарзини бериб юборишни ва Умар етказган азият учун қўшимча ҳақ ҳам беришни буюрдилар. Мана шу ҳодиса Зайднинг Исломга кириб, Аллоҳ таоло ғазабидан омон қолишига сабаб бўлди. (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Табароний ривоятлари). «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 869
1 1 347 1 348 1 349 1 350 1 351 1 550