Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўз ҳузури олийга сайр қилдирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Илоҳий ҳузурда ҳам Аллоҳ таолодан ўз умматига раҳм қилишини сўраган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин! Меърож – Ислом оламидаги энг муҳим, машҳур ва ғайритабиий ҳодисалардан биридир. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ичидан Пайғамбарларини танлаб олди […]





