islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37

Blog

“ИХТИРО ВА НОШИРЛИК ҲУҚУҚЛАРИ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 8 апрель куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг 402-гуруҳ талабаларига “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Бурҳониддин домла Аҳмедов очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан олдин унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги […]

Уй-жой одоблари

Бугунги тараққиёт жадаллик билан ривожланиб бораётган кунда беҳисоб бино ва уйлар қурилмоқда. Ҳар бир инсон ўз ватанининг бош бўғини бўлган ўз уйига катта эътибор қаратади. Инсон бахти ва саодати учун уйнинг қандай аҳамияти борлиги ва уй қуриш одоблари ҳақида сўз юритамиз. Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, солиҳ қўшни ва […]

Ният – амаллар пойдеворидир

“Ният” арабча сўз. Ўзбекчада “мақсад”, “ўй”, “мўлжал”, “ўйлаб қўйилган иш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Мухтор” китобида қуйидагича таъриф берган: “Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни ҳосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”. Уламонинг аксари ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилган. Лекин ўша ниятни тил билан изҳор қилиб […]

Тошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди […]

Мусибатга йўлиққан кишилар учун муолажа йўриқномаси

Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ  Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда  мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб […]