islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 10, 2019

Day

Тафсир илмининг аҳамияти

Қуръони карим оятларининг маъноларини фаҳмлаш ва уни тафсир қилиб, ўзгаларга очиқлаб бериш шундай буюк фазилатки, бу фазилат Аллоҳ хайр беришни ирода қилган бахтли кишиларгагина насиб бўлади. “Бу умматнинг денгизи ва буюк дин олими” деган шарафли номга сазовор бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Қуръони каримни тафсир ва таъвил қилишда ўз даврининг ҳар қандай вакилидан олдинлаб кетиб, пешқадам бўлган ва “Қуръон таржимони” деган ном билан шуҳрат қозонган. Мазкур улуғ саҳобий ўсмирлигидаёқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак назарларига тушиб, У зотнинг дуою таважжуҳларидан баҳраманд бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига “Эй Аллоҳ, уни динни тушунадиган қилиб қўй ва унга таъвилни ўргат!”, деб дуо қилган эдилар. Мазкур дуонинг ижобати ўлароқ келажакда Аллоҳ таоло ёш саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббосни Ўз каломининг сир-асрорларини тушунадиган қилиб қўйди ва бу зот юқорида айтилганидек, “Қуръоннинг таржимони” деган улуғ унвонга ноил бўлди. Агар дунёда тафсир илмидек шарафли бир илм йўқ, десак, сира ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Зеро, тафсир илми орқали оламлар Раббисининг каломи тушунилади. Шу илм орқали Парвардигор билан суҳбат қурилади. Бу илм Аллоҳнинг сўзларини тадаббур қилишга ёрдам беради. Тафсир илмида китоб ёзганларнинг энг буюги бўлмиш Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: “Қуръони каримни ўқиб, қори бўлиб, лекин Унинг таъвилини билмайдиган инсондан ажабланаман. Бу аҳволда у қандай қилиб ўқиётган нарсасидан лаззат оларкин?!”. Ҳа, Қуръон ўқишни билиб, тафсиридан, унда яширинган хазинаю дафиналардан, ундаги макнун сир-асрорларидан бехабар бўлган инсон жуда кўп лаззатдан бебаҳра инсон бўлади. Тафсир фани илм толиби ва қолаверса барча мусулмонларнинг энг биринчи ўринда аҳамият қаратиши лозим бўлган илмлардан биридир. Зеро, ҳар қандай илмнинг шарафи ўша илм орқали билинадиган ва ўрганиладиган нарсанинг шарафига боғлиқдир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, тафсир илми ҳамма илмлардан муқаддам ва ҳаммасидан устун эканлигига амин бўламиз. Зеро, Ислом динидаги барча илмлар, барча фиқҳий ва шаръий билимлар, ботинию зоҳирий илмлар, латоифу фавоидлар, нафс тарбияси, одобу ахлоқ, ижтимоий хулқлар, муомалоту муносабатлар, ақоиду тавҳид билимлари, барча-барчаси аслида мана шу Қуръони каримдан чиқиб келади, унга қайтади ва ундан таралади. Кимки, тафсир билимини ўрганиш ва Қуръони Каримни тафсир қилишга бел боғлаган экан, бу илм уни диндаги барча илмларни эгаллашга етаклайди. У истасин, истамасин араб тилининг фасоҳату балоғатини чуқурроқ фаҳмлашга мажбур бўлади, араб тилисини мукаммаллаштиришга эҳтиёж сезади ва бу борада ўз устида ишлайди, фиқҳ ва унинг усуллари билан танишади, ояти карималардан муҳкаму муташобеҳ, носиху мансух, ому хос, мутлақу муқайяд ва ҳоказоларни ўрганади. Чунки, буларнинг бари Қуръони Карим ўз ичига олган нарсалардандир. Шундай қилиб, муфассир то Қуръони Каримни тўлиқ тафсир қилгунча бошқа неча-неча китобларга мурожаат қилади. Натижада бу жараён сўнгида унинг ўзи ҳам илмда етуклик даражасига етади. Илмда қадами собит бўлган, Аллоҳ таоло “илмда собитқадам бўлганлар эса …” (Оли Имрон сураси: 7-оят), дея сифатлаган зотлар қаторига қўшилади. Ҳа, Тафсир илми инсонни том маънода олим қиладиган ва диндаги бошқа барча илмларни ҳам эгаллашига туртки бўладиган илмдир. Имом Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари ҳам сўзимизнинг ёрқин далилидир. У киши шундай дейдилар: “Илмнинг аввали Аллоҳнинг каломини ҳифз қилиб, Унинг маъноларини тушунмоқдир. Аллоҳнинг китобини фаҳмлашга ёрдам берадиган бошқа барча нарсалар ҳам шу илм қаторида вожибдир”. Шунинг учун ҳам тарих ва кунимизга назар солсак, Қуръони Каримни тафсир қилган олимлар бошқа илмларда ҳам пешқадам бўлганликларининг гувоҳи бўламиз....

“ИХТИРО ВА НОШИРЛИК ҲУҚУҚЛАРИ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 8 апрель куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг 402-гуруҳ талабаларига “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Бурҳониддин домла Аҳмедов очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан олдин унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари”ни шаръий далилларга асосланган ҳолда ҳаётий мисоллар билан батафсил баён қилиб берди. Шу билан бирга, талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам қониқарли жавоблар берди. Ўқитувчи очиқ дарсда савол-жавоб усулидан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва ўз олдига қўйган мақсадига эришди. Мазкур очиқ дарсга  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров,  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Сифат комиссияси раиси С.Арипов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари  Ё.Бухарбаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Я.Раззақов, Ф.Жўраев, М.Жўраев, Қосим Абдуллоҳ, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ш.Ибрагимов қатнашиб, таҳлил қилдилар ва уни ижобий баҳоладилар. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 177

Уй-жой одоблари

Бугунги тараққиёт жадаллик билан ривожланиб бораётган кунда беҳисоб бино ва уйлар қурилмоқда. Ҳар бир инсон ўз ватанининг бош бўғини бўлган ўз уйига катта эътибор қаратади. Инсон бахти ва саодати учун уйнинг қандай аҳамияти борлиги ва уй қуриш одоблари ҳақида сўз юритамиз. Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг бахтидандир”, дея марҳамат қилганлар. Киши уй қуришда одамларга кимлигини билдириш учун эмас, балки унда Аллоҳга ибодат қилиш, иссиқ-совуқдан сақланишни ният қилиши шарт. Қурилишга ортиқча маблағ сарфламаслик керак. Зарурат бўлмаса, бинони етти-саккиз зироъдан (бир зироъ 46,2 см) баланд кўтармаслик керак. Чунки жин ва шайтонлар ердан етти-саккиз зироъ баландликни макон қилишади. Бундай ҳолатда қурилган уй аҳлларига зарар етиши эҳтимоли бор. Бино ва ундаги хоналарни эҳтиёж миқдорида қуриш мақсадга мувофиқ. Мўмин киши турар жойини яхшилаши ва яшаш учун қулай қилиши керак. Зеро, киши турар жойининг қулайлиги унинг бахт-саодатидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ҳар бир қилган нафақасига ажр олади. Лекин бино ва тупроқ учун сарфлаганига ажр олмайди”, деганлар. Бино босқичма-босқич қурилгани яхши. Иброҳим ва Исмоил (алайҳимуссалом) ҳам Каъбани қуришда шундай йўл тутишган. Шунингдек, замонавий меъморлик тажрибаси ҳам шу услубни маъқулламоқда. Уй сотиб олган ёки қурган киши қўчқор сўйиб, уни муҳтожларга бериши гўзал амаллардандир. Қўшнилар билан яхши алоқада бўлиши, озорларига сабр қилиши керак. Имкон бўлса, намоз ва Қуръон тиловати учун зебу зийнатлардан ҳоли бир хона ажратиш мақсадга мувофиқдир. Уй деворларига жонли махлуқлар суратини чизиш ёки осиш яхши эмас. Зеро, манбаларда, шундай уйларга фаришталар кирмаслиги айтилган. Шунингдек, уйда ортиқча кўрпа-ёстиқ сақламаслик керак. Уйга кириш-чиқишда “Бисмиллаҳ” айтиб, гарчи ҳеч ким бўлмаса-да, салом берилади. Зеро, “Бисмиллаҳ” айтилган уйдан шайтон қочади. Салом берилганида эса унга барака ёғилади. Салавот айтиб, сўнг “Ихлос” сурасини ўқиб кирилса, янада яхши. Уйни доимо покиза тутиш, ундаги ўргимчак инларини тозалаб туриш лозим. Чунки ўргимчак ини шайтоннинг ҳам уйидир. Ухлашдан олдин Аллоҳ зикри билан эшиклар беркитилиб, пардалар туширилади. Чироқ ва олов ўчирилади. Уйда ёлғиз ухламаслик яхши. Ҳовлида фақатгина чорва ва экинзорни қўриқлаш мақсадида ит сақланади. Чунки ит бор жойга фаришта кирмайди. Уйлардан бирини меҳмон учун алоҳида ажратиш, мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳовлининг закоти меҳмонхонасидир. Юқорида келтирилган одобларнинг зоҳирий ва ботиний фойдалари, ҳикматлари кўп. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилиш ибодат эканини унутмаслик зарур. 1-курс сиртқи бўлим талабаси Акром Абдуллаев 284

Ният – амаллар пойдеворидир

“Ният” арабча сўз. Ўзбекчада “мақсад”, “ўй”, “мўлжал”, “ўйлаб қўйилган иш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Мухтор” китобида қуйидагича таъриф берган: “Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни ҳосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”. Уламонинг аксари ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилган. Лекин ўша ниятни тил билан изҳор қилиб қўйишни маъқул санаганлар. Улар амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: “Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир”. Масалан, овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши ҳам мумкин. Ана шу икки амалнинг орасини ният ажратиб беради. Ният қалбнинг иши бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Ниятнинг яхши-ёмонлигига қараб, мукофот ёки жазо берилади. Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади. عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Амаллар ниятга қараб баҳоланади”, дедилар”. Ҳар қандай амалнинг зоҳири ва ботини мавжуд. Амалнинг зоҳири Аллоҳ ва Расулининг шариъатига мувофиқ бўлса, ўша амал тўғри бўлади. Агар амалнинг зоҳири шариъатга хилоф бўлса, бу амал бекор бўлади. Амалнинг ботини эса, қасд ва ният ҳисобланади. Аллоҳ таоло берадиган мукофотлар ҳам айнан ўша ботинга асосланган бўлади. عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ  ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” أَلا إِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلُحَتْ صَلُحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلَّهُ أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ… Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “…Огоҳ бўлинг! Тананинг ичида бир парча гўшт бор. Агар у соғлом бўлса бутун тана соғлом бўлади. Агар у яроқсиз бўлса, тананинг ҳаммаси яроқсиз бўлади. Билингки, у – қалбдир…”, деб ҳар нарсанинг аввалида қалб ва ундаги ният туришига урғу берганлар (Бухорий ривояти). Шунинг учун ҳам ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Мусулмонларнинг бир-бирига ниятингни тўғрила, ниятни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади. Одамларнинг нияти ҳар хил бўлади. Баъзилар Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан ибодат қилади. Яна бир тоифа Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб амал қилади. Бу иккаласидан ҳам юқори турувчи тоифа эса Аллоҳнинг тоатга, ибодатга лойиқ, улуғ Зот экани учун ибодат қилади. Бу ниятларнинг энг улуғи ва кучлисидир. Дунёга рағбат қўйган кишиларнинг бундай ният қилиши у ёқда турсин, уни тушуниш ҳам осон эмас. Бу мақомга эришган инсон Аллоҳга бўлган муҳаббати сабабли Раббисини зикр қилишдан ва Унинг улуғлиги тўғрисида тафаккур қилишдан ортмайди. Ниятсиз бўлган амал гўё қилинмагани каби  эътиборсиздир. Ихлоссиз ният эса, риёнинг аломатидир. Аллоҳга ибодат қилишни хоҳлаган ҳар бир банда, энг аввало, ният нима эканини билиб олиши керак. Сўнгра нияти билан ихлос ва амални бирлаштириб, нажот томон интилиши зарур. Шундагина унинг амаллари охиратда фойда беради. Инсон учун берилган неъматлар бисёр. Шулардан бири азиз умримиздир. Аммо бир марта бериладиган бу омонат умрни қандай сарфлаётганимиз билан бир-биримиздан фарқланамиз ва Яратган ҳузурида даража топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимни...