islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Устозга эҳтиром: “Лазгин домла ким?”

Маълум бир муддат Лазгин домладан араб тилидан сабоқ олган эдим. Бу тахминан 1975 йил апрель ойидан 1976 йил май ойигача давом этди. Лазгин домланинг берган сабоқлари менинг ёдимдан ҳеч қачон чиқмайди. Сабаби Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек: Ҳақ  йўлида ким санга, Бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак осон эмас, Ҳаққин адо юз ганж ила.     Лазгин […]

Зеҳним кучли бўлсин десангиз…

Зеҳн (ёки хотира) – инсонга Аллоҳ таолодан берилган буюк неъмат саналади. Шахснинг бирор нарсани эсда олиб қолиши, уни сақлаши ва қайта эсга тушириш қобилиятига зеҳн ёки хотира дейилади. Шаръий илмларни ўзлаштиришда зеҳннинг ўрни катта. Чунки бу соҳадаги аксар илмлар китоб таълиф этишдан кўра нақл (оғзаки) йўл билан етиб келган. Айнан шу боис бўлса керак, мутафаккир […]

Алишер Навоий «Қутби тариқат» деб эътироф этган валий зот ким бўлган?

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490). Маънбаларда ёзилишича, Хожа Убайдулло – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (ҳижрий 906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Убайдулло Хожа Аҳрорнинг насабномасида (шажара) у ота томонидан чоҳорёрларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (632-634), она тарафдан чоҳорёрларнинг иккинчиси Умар ибн ал-Ҳаттобга (634-644) бориб туташади дейилган. Хожа […]

Live. ТИИ талабаси Абдулазиз Раҳмонберди Кувайт Қуръон мусобақасида тиловат қилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни соатларда Кувайтда 10-18 апрель кунлари ўтказиладиган 9-Халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди ўз чиқишини бошлади. Шунингдек, мусобақанинг «Тиловат» йўналиши бўйича «Ҳазрати Имом» масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов ҳам иштирок этмоқда.

Блогерлар чемпионатида ТИИ ректори блогерлар ижодий ишларини баҳолайди

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилаётган Блогерлар чемпионати 2018 йилнинг 12 апрель куни бошланади. Блогерлар чемпионати ҳакамлар ҳайъати таркиби ташкилотчилар томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда xabar.uz сайти хабар бермоқда. Блогерлар чемпионатининг барча босқичлари натижаси ҳакамлар ҳайъатининг баҳолари асосида чиқарилади. Хабарда айтилишича, […]