Қуръон ўқиб унга амал қилувчининг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришади ва Қуръон ўқилган уйда фаришталар ҳозир бўлиб, шайтон бу уйдан узоқлашади. Фаришталар қорининг ҳақига дуо қиладилар. Қуръон ўз қориси учун ерда нур, осмонда эса захира бўлади. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: Бир куни мен: «Эй Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?», дедим. У зот […]





