islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 12, 2018

Day

Live. ТИИ талабаси Абдулазиз Раҳмонберди Кувайт Қуръон мусобақасида тиловат қилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни соатларда Кувайтда 10-18 апрель кунлари ўтказиладиган 9-Халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди ўз чиқишини бошлади. Шунингдек, мусобақанинг “Тиловат” йўналиши бўйича «Ҳазрати Имом» масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов ҳам иштирок этмоқда. 394

Блогерлар чемпионатида ТИИ ректори блогерлар ижодий ишларини баҳолайди

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилаётган Блогерлар чемпионати 2018 йилнинг 12 апрель куни бошланади. Блогерлар чемпионати ҳакамлар ҳайъати таркиби ташкилотчилар томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда xabar.uz сайти хабар бермоқда. Блогерлар чемпионатининг барча босқичлари натижаси ҳакамлар ҳайъатининг баҳолари асосида чиқарилади. Хабарда айтилишича, чемпионатга ҳакамликка мутахассисларни жалб қилишда бир қатор мезонларни ҳисобга олишга ҳаракат қилинган. Энг аввало, блогерликнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, ҳакамликка турли ёш ва соҳадаги инсонларни таклиф қилинди. Улар орасидан блогер, колумнист, иқтисодчи, депутат, ахборот технологиялари мутахассиси, педагог, молиячи, ҳуқуқшунос, биолог каби касб вакиллари ўрин олган. Қуйидаги мутахассислар Блогерлар чемпионати иштирокчиларининг ижодий ишларини баҳолаб боришади: Саид-Абдулазиз Юсупов — Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори, ҳакамлар ҳайъати раиси; Ҳакамлар ҳайъати аъзолари (рўйхат алифбо тартибида): Абдумалик Носиров — АКТ мутахассиси; Адҳам Отажонов (Абу Муслим) — «Islom.uz», «Quran.uz» сингари йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этган. Бахтиёр Шералиев — Биолог-ихтиолог/генетик, блогер (Хитой); Беҳзод Қобулов — журналист; Ботиржон Шерматов — ҳуқуқшунос, «ЛексМобайл» юридик фирмаси асосчиси (Россия); Давронбек Тожиалиев — «Ziyouz.com» портали асосчиси, блогер; Иноятхон Садикова — блогер. 2014 йили ўтказилган Блогерлар чемпионати совриндори; Мансур Тангишев — молиячи-эксперт, «Finansist.uz» ахборот-таҳлилий сайти асосчиси; Мақсуд Асқаров — «Kun.uz» интернет-нашри таъсисчиси — «Web expert» МЧЖ директори; Мақсуд Саломов — ҳуқуқшунос, блогер. 2015 йили ўтказилган Блогерлар чемпионати ғолиби; Нодир Зокиров — видеоблогер (АҚШ); Расул Кушербаев — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати; Олимжон Солижон ўғли — ўқитувчи; Соҳиба Ҳайитбоева — журналист/блогер (Россия); Тўлқин Юсупов — АКТ мутахассиси/молиячи; Уйғун Ғофуров — Тошкент ислом институти ректори; Умид Ғафуров — «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси, блогер; Шерзод Шерматов — Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари; Шунқор Чориев — тележурналист; Қаҳрамон Асланов — иқтисодчи, «Tribuna.uz» сайти ходими, спорт журналисти. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан иборат. 327

“Вақтики, ерда Қуръондан ҳеч нарса қолмайди”

Қуръон ўқиб унга амал қилувчининг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришади ва Қуръон ўқилган уйда фаришталар ҳозир бўлиб, шайтон бу уйдан узоқлашади. Фаришталар қорининг ҳақига дуо қиладилар. Қуръон ўз қориси учун ерда нур, осмонда эса захира бўлади. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: Бир куни мен: «Эй Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?», дедим. У зот дедилар: «Аллоҳга тақво қил, чунки у барча ишларнинг бошидир». «Эй Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг», дедим. Шунда у зот айтдилар: «Сен ўзингга Қуръон тиловатини лозим тутгин, зеро у сен учун ерда нур, осмонда захирадир» (Ибн Ҳиббон ривояти). Али ‏ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: عن علي رضي الله عنه قال‏:‏ قال رسول الله صلى الله عليه وسلم‏:‏ ‏ «‏من قرأ القرآن فحفظه واستظهره أدخله الله الجنة وشفعه في عشرة من أهل بيته كلهم قد وجبت لهم النار‏» ‏‏. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръон ўқиса, унга риоя қилса, уни ёдласа, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва у оиласидан дўзах вожиб бўлган ўн кишини шафоат қилади». Бугун бизда Қуръони каримни ёд олиб унга амал қилганга бериладиган мукофотларга эришиш имконияти бор экан, унга шошилишимиз керак. Қиёматга яқин шундай кун келадики, у кунда мусҳафлардан ва қалблардан Қуръон кўтарилиб кетади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хабарини берган у кун келишидан олдин Аллоҳ таолонинг Каломини ёдлашга шошилиш лозим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом кийимнинг безаги ўчиб кетгани каби йўқолиб кетади. Ҳаттоки, рўза, намоз, тақво, эҳсоннинг нима эканини билмайдилар. Бир кечада Аллоҳнинг Китоби кўтарилади ва ундан бирор оят ерда қолмайди. Инсонлардан катта ёшлилари, қарилари қолади ва: “Аждодларимизни «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси узра топдик ва биз (ҳам шундай) деймиз”дейдилар”. Қуръон ёд олувчилар хусусида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ўгитларига амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади, улар шундай деганлар: «Қуръонни ёд олувчи киши одамлар уйқуга кетганида бедорлиги билан, одамлар еб-ичишга шўнғиганда ғариб кундузи билан, одамлар фараҳга ботганида қайғуси билан, одамлар ўйин-кулгуга берилганида йиғиси билан, одамлар шовқин-сурон билан тошганида жимлиги билан бўлсин! Одамлар ҳийла–найрангга ўтганида, ўзининг қўрқинчи билан бўлсин! Қуръонни ёд олувчи йиғиси кўп, маҳзун, ҳикматли, виқорли киши бўлмоғ лозим. Қуръонни ёд олувчи киши қўпол, сершовқин, бақироқ, ғазабнок бўлмаслиги керак». «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ислом билим юрти мударрисаси Кенжабой Гулруҳ 414