Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан ташкил этилган Қуръони карим мусобақасининг Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган ҳудудий босқичи жуда катта шоду ҳуррамлик билан ўз ниҳоясига етди. Қуръони каримни ёд олган қори ва қорияларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш ҳамда Илоҳий каломнинг файзини дилларга жо этиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракати билан бошланган […]





