islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 16, 2018

Day

РАҲБАР БОШҚАРУВИНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ КЕЧИШИГА ДОИР ҲАДИСЛАРДА КЕЛГАН НАМУНАЛАР

“Раҳбарнинг ўз маъсулияти, уларга берилган ваколатларни англаш, изланиш, ташаббускорлик, тадбиркорлик руҳи билан яшаши ва курашиш – бугунги куннинг энг долзарб масаласидир!”. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов  Ҳар бир оиланинг бошлиғи бўлганидек, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасанинг ҳам раҳбари бор. Раҳбар ақлу идроки билан тўғри ва адолат юзасидан иш тутиши керак. Одамлар билан яхши муомала ва муносабатда бўлиш, ҳақни-ҳақ, ноҳақни-ноҳақ тарзда, объектив ҳал этиш раҳбарнинг обрў-эътибори, қадр-қимматини оширади. Аксинча, кибру-ҳавога берилиш, манманлик, палапартишлик, ишда бережалик, тор шахсий манфаат доирасида иш кўриш каби хато йўлдан бориш, мансабини суистеъмол қилиш, раҳбарнинг обрўсини тушириб юборади, мавқеини кетказади. Раҳбарнинг ишбилармонлиги бу унинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири бўлиб, ўз соҳасини тўлиқ билиш, унинг имкониятларини максимал ишга сола олиш ва янги-янги имкониятларни топа олиш билан характерланади. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида ўралиб қолмасдан жамоани келажакка ишонч руҳида тарбиялай олиши ва ҳамиша олдинда бўлиши лозим. Бу борада ислом динининг муқаддас манбаларида, хусусан,  ҳадисларнинг бирида: Ҳасан (ал-Басрий) ривоят қиладилар: Убайдуллоҳ ибн Зиёд хасталаниб ётган Маъқил ибн Ясорни кўргани борди. Шунда Маъқил унга: “Мен ўзим Жаноб Расулуллоҳдан эшитган бир ҳадисни сенга ҳикоя қилай, У зот бундай деб айтган эдилар”,-деди: “Аллоҳ таоло бирор бандасини одамларга бошлиқ қилса-ю, у ўз қўл остидагиларга насиҳат (амри маъруф) қилмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди! (яна қаранг 7151).[1] Раҳбар маълумки, икки томонни боғловчи халқа ҳисобланади. Биринчи томони, ундан юқорида турган раҳбарлардан топшириқни олиш ва бу топшириқнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчи томондан ўз қўл остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аниқ ва равшан қилиб тушунтира олиши ва вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижасини тўғри баҳолай олиши муҳимдир. Бу борада динимиз таълимоти билан уйғунлик ҳолатини кўришимиз мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Ҳар бирингиз бошлиқ эмасмисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагиларга масъул эмасмисиз?! Жамоатга раҳбарлик қилувчи имом ҳам бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, эр эса ўз оила аъзоларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, хотин ҳам эрининг уйидагилар билан болаларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир. Демак, ҳар бирингиз бошлиқ бўлиб, ўз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз.”[2] Яъни, ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагиларига масъул бўлиб, уларнинг ишни тўғри ташкил этишда зарурий чора-тадбирларни кўриши, ходимлар ҳам бевосита ўзидан юқори турувчи бошлиқларининг буйруқларига итоат этишлари лозимлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга бошлиқ ўзига берилган масъулиятни тўла англамоғи ва юклатилган вазифани мукаммал адо этмоғи кераклиги маълум бўлмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири бу ўз соҳаси бўйича етарли билимларга, яъни, касбий салоҳиятга эга бўлишидир. Мутахассисларнинг фикрича, раҳбар ўз соҳасидаги билимларни билиб, тўлиқ англаб етган тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олиши мумкин экан. Раҳбар бўлишга турли шахсларнинг муносабатлари ҳар хил: кимдир мазкур лавозимда бўлган имтиёзларга, кимдир унга берилажак ҳуқуқларни, обрў-эътиборни қўлга киритишни, яна кимдир масъулиятни ўз зиммасига олишни маъқул кўради. Бу борада динимиз кўрсатмаларини кўриб чиқамиз. Хусусан, Абдураҳмон ибн Сумра ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (с.а.в) “Эй Абдураҳмон, амирлик мансабини илтимос қилмагин, агар амирлик (мансабига) илтимос билан эришсанг, унга суяниб қоласан, агар илтимоссиз эришсанг, унга мадад берасан! Башарти, илгари қасам ичган бўлсангу ўша қасаминг устига бирор бошқа қасам ичишни лозим топсанг, илгариги қасаминг учун каффорат бериб, сўнг бошқа қасам ичгин!” – дедилар.” Яна бир ҳадисда, Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в):...

​​ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

​​ 2018 йил 15 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хақда вазирликнинг Телеграмдаги канали хабар бермоқда. Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сон қарорига асосан ташкил этилган эди. Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, унинг асосий мақсадлари: -республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш; -тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш; -қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдир. Академия заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади. Администратор 395

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилади. Жиззах вилоятидаги мусобақанинг ҳудудий босқичи Жиззах шаҳридаги мусиқали драма театрида давом этмоқда. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичи Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 332

Зоминдаги мусобақа ғолиблари эълон қилинди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан ташкил этилган Қуръони карим мусобақасининг Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган ҳудудий босқичи жуда катта шоду ҳуррамлик билан ўз ниҳоясига етди. Қуръони каримни ёд олган қори ва қорияларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш ҳамда Илоҳий каломнинг файзини дилларга жо этиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракати билан бошланган ушбу мусобақанинг Зомин туманида бўлиб ўтган ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Марҳамат эркак иштирокчилар бўйича ғолиблар билан танишинг: Биринчи ҳудуд бўйича: Ҳифз йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди: 1-ўринга Довудов Музаффар муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Саидазимов Абдулхамид; 2-ўринга Нишонов Абдурауф; 3-ўринга Маликов Санжар муносиб деб топилди. Тиловат йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Хидирбоев Ҳусан; 2-ўринга Раҳматуллаев Муҳаммаддиёр; 3-ўринга Холтураев Абдураззоқ, Хўшбоқов Сайёриддин муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Маҳмудов Баёзхон; 2-ўринга Абдуллаев Олимжон; 3-ўринга Турдиев Санжар муносиб деб топилди. Иккинчи ҳудуд бўйича: Ҳифз йўналиши 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди: 1-ўринга Атабаев Иззатуллоҳ муносиб деб топилди. Тиловат йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Ҳамидов Исломжон; 2-ўринга Элмуротов Дониёр; 3-ўринга Ўразаметов Сардор муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Мирзаев Абдусамад; 2-ўринга Норботиров Аббос; 3-ўринга Абдураҳимов Достон муносиб деб топилди. Эслатиб ўтамиз аёл-қиз иштирокчилар ўртасида қуйидаги қорияларимиз ғолибликни қўлга киритишган эди: Биринчи ҳудуд бўйича 18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Атабаева Нафиса; 2-ўринга Рашидова Нисо; 3-ўринга Убайдуллаева Солиҳа муносиб деб топилди. 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Мирзақулова Маҳсуда; 2-ўринга Исматуллаева Меҳринисо; 3-ўринга Исаева Марҳабо муносиб деб топилди. Иккинчи ҳудуд бўйича 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Бозорова Ёрқиной; 2-ўринга Қиржигитова Бибиойша; 3-ўринга Ҳакимова Дилноза муносиб деб топилди. Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бизни кузатишда давом этинг, диёримизнинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мубоқалар давом этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 366