islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Фатво беришга ким ҳақли?!

Фатво ва унинг мазмун-моҳияти. Бу сўз араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида ҳукм чиқаришга нисбатан ишлатилади. Яъни фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди. Биринчи фатво берувчи шахс Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган. У зотдан кейин саҳоба, тобеин ва кейинги давр мужтаҳид […]

Такфир (Мусулмонни куфрда айблаш)

Аввало ушбу сўзнинг луғавий маъносига тўхталиб ўтайлик. Бу сўз араб тилидаги “куфр” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилидаги инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни билдиради. Истилоҳда, яъни шаръий атама сифатида эса ­икки хил маънода келади. Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик, иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган. Булардан […]

Бу йилги кириш имтиҳонлари ўзгача ташкил этилди

Жорий йилнинг 1 август куни барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 2017-2018 ўқув йили учун “Ўзбекистон тарихи” ҳамда “Она тили ва адабиёти” фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовларида жами 462 нафар абитуриент иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва […]

Тест имтиҳонларини онлайн кузатиб боринг

Эртага 1 август куни барча таълим муассасаларида бўлгани каби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 2017-2018 ўқув йили учун тест синовлари ўтказилади. Бу йилги тест имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлиши режалаштирилган. 462 нафар абитуриент битта бинода тест имтиҳонларини топшириш учун етарли ўринлар ҳозирланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари интернет орқали онлайн […]

Давлат рақобат қўмитаси моддий маданий мерос иншоотларини ижарага бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга таклиф этади. Бу ҳақда қўмита сайтида эълон берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, […]