islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 2, 2017

Day

Имом Абул Муъийн ан-Насафий

Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад   Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид ,ал-фақиҳ ал-ҳанафий, ал-олим ал-бориъ (юксак билимдон олим) каби лақабларни олган. Абул Муъийн ан-Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди. Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга  баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги, сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар. Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана ҳақида ёзган тарихнавислрдан бири араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «Ал-аълом» ва Умар Ризо Каҳҳола «Муъжам ал-Муаллифийн» номли асарларида унинг ҳижрий 418 (милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганликлари ҳақида ёзганлар. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр    кўриб 87 ёшда вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Ан-Насафийнинг илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ; Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом; Табсират ал-адилла фи иълм ал-калом; Ат-Тавҳид ли қоваиъд ат-тавҳид фи иълм ал-калом; Ал-Оълим вал-мутааъллим; Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан; Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабр лиш-Шайбоний фи фуруъ; Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ; Ал-Муътақидод. (Токентдаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик иниститутида бу асарларидан бир нусха сақланади (инв.№ 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу асар 52 варақдан иборат). Абул Муъийн ан-Насафийнинг устозлари ўзларининг ота-боболари ҳисобланади. Ш О Г И Р Д Л А Р И: Нажмиддин Умар ан-Насафий. Алоуддин ас-Самарқандий; Абу Бакр ал-Косоний; Абул Музаффар ат-Талақоний; Аҳмад ал-Паздавий; Абул Ҳасан ал-Балхий; Абул Фатҳ ал-Ҳилмий; Абдурашид ал-Валволижий; Маҳмуд ас-Соғаржий; Али ибн ал-Ҳусайн ас-Сакалкандий манбаа: muslim.uz 473

Аёллар ислом нигоҳида

Муқаддас динимиз Исломда барчага бирдек хитоб қилиниб, эркак ва аёлларга тенглик ила муомала қилинган. Ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Шунингек, ислом шариати умумий шаклда аниқ мақсадга эришишни кўзлаган бўлиб, у “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом дини асосида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва суннати набавийда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар, нозик ва дақиқ таърифлар алоҳида эътибор билан келтирилади, адолат,  латофат ва меҳр ила баён қилинади. Шуларни эътиборга олган ҳолда, аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва унинг умр босқичларида эҳтироми ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадисларни этиборингизга ҳавола этамиз. Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтариб, уларнинг турмуш тарзини гўзаллаштирган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўз эрларига итоат қилишни, эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас, агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб, бўзариб кетар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилади: وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُمْ بِالْأُنْثَى ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ  * يَتَوَارَى مِنَ الْقَوْمِ مِنْ سُوءِ مَا بُشِّرَ بِهِ أَيُمْسِكُهُ عَلَى هُونٍ أَمْ يَدُسُّهُ فِي التُّرَابِ أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Қуръони каримда “Нисо” (Аёллар) номи билан алоҳида сура нозил қилинган бўлиб, унда мерос ва аёлларга муомала қилиш ҳукмлари баён этилгани динимизда уларнинг эҳтиром қилинганини кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ  олий ва улуғ зотдир (“Нисо” сураси, 34-оят). Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада солиҳа аёлнинг сифатларини баён қилиб, ортидан итоатсизлик содир этган аёлга раҳм-шавқат билан, босқичма-босқич қилиниши керак бўлган муомала услуби ҳақида таълим бермоқда. Бу услуб – аввал чиройли панд-насиҳат, сўнгра шунда ҳам итоат қилмаса, ўринларини алоҳида қилиш, бу ҳам кор қилмаса, қаттиқроқ чора – озор бермайдиган даражада таъзир беришга изн берилишидир. Ушбу таълим меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ таоло томонидан аёлларга бўлган иззат-икром намунаси десак, адашмаган бўламиз. Аёлларга бўлган икромнинг намуналаридан яна бири шуки, ушбу сурада аёллар ва эркаклар лафзларининг тенг миқдорда келтирилганидир. Ислом ...

Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари

«Мазҳаб» арабча «йўналиш» маъносини билдириб, истилоҳда эса «мужтаҳиднинг шаръий далиллардан шариат ҳукмларни чиқариб олишдаги ўзига хос йўлидир». Мазҳабларнинг ижтиҳод йўллари ва қоидаларида бир-биридан фарқ қилиши улар орасида жузъий ихтилофларга сабаб бўлган. Илк асрларда мужтаҳидлар кўп бўлиб, мазҳаблар ҳам кўп бўлган. Абдулваҳҳоб ибн Аҳмад ас-Шаъроний (ваф. 973/1565) ўзининг «ал-Мийзан» асарида ўн олтита мазҳабни зикр қилган. Ушбу мужтаҳидлар мазҳабларининг ҳаммаси ҳам маълум муддат амалда бўлган. Лекин кейинчалик кўпи амалдан чиқиб кетган ва одамлар Имом Абу Ҳанифа (ваф. 150/767), Имом Молик (ваф. 179/795),  Имом Шофеъий (ваф. 204/820) ва Имом Аҳмад (ваф. 241/855)ларнинг мазҳабларидан бирига эргаша бошлаган. Аммо ҳеч ким барча мазҳабларни бекор қилиб, одамлар фақат шу тўрт мазҳабдан бирига эргашиши лозим демаган. Мазҳабсизлик ғоясини илгари сурувчи кишилар ўзларини бир қанча турли номлар билан атайди: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан «салафийлар», саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан «аҳли ҳадислар». Бу ғоянинг тарихи яқин бир ярим асрга тўғри келади. Бу ҳақда ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) фикр билдириб, шундай дейди: «Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини мухлис[1] ва муваҳҳидлар[2], деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир»[3]. Ушбу фикр ҳам бу қараш ХIХ аср охирларида пайдо бўлганлигини кўрсатади. Мазҳабсизлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш[4] ва мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар, гуруҳлар ва фирқалар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол, чунки ихтилофларнинг асл манбаи мана шу мазҳаб ва фирқалардир. Бир тарафдан, бу қараш вакиллари мазҳаблар ва гуруҳларни залолат деб биладилар-у, лекин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолган. Зеро улар ўзлари бир йўналиш бўлиб, ўзларидан бошқаларни нотўғри йўлда деб билади. «Улар ислом уммати қадимдан ақида ва фиқҳ масалаларида эргашиб келаётган мазҳабларни инкор қилиш билан бирга, ўзлари янги мазҳаб пайдо қилишга ўтганлар»[5]. Бошқа тарафдан эса, улар мазҳаблар орасидаги ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабларни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақиради. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради. Мазҳабсизлик тарафдорлари мазҳабларга тош отишда давом этиб, яна шундай дейди: «Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса, тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор, ҳақ битта эмасми?» Бунинг жавоби шуки, мазҳаблар орасидаги бундай (фиқҳий) ихтилофлар салафи солиҳлар – саҳобий, тобеий ва табаъа тобеийлар орасида ҳам бўлган. Мазҳаблар орасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам саҳобийлар ва тобеийлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир»[6],- деб айтганлар. Шоҳ Валиюллоҳ лақаби билан машҳур Аҳмад ибн Абдураҳим ад-Деҳлавий (ваф. 1176/1762) айтади: «Баъзи саҳобий, тобеий ва улардан кейингилар басмалани ўқир эди, баъзилари эса ўқимас эди, баъзилари жаҳрий ўқиса, баъзилари...

Фатво беришга ким ҳақли?!

Фатво ва унинг мазмун-моҳияти. Бу сўз араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида ҳукм чиқаришга нисбатан ишлатилади. Яъни фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди. Биринчи фатво берувчи шахс Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган. У зотдан кейин саҳоба, тобеин ва кейинги давр мужтаҳид уламолар фатво бериш билан шуғулланиб, бугунги кунимизгача давом этиб келмоқда. Шариатда мусулмонлар ҳаётида пайдо бўладиган саволлар бўйича фатво берилиши бу фарзи кифоя амал ҳисобланади. Фатво – якка тартибда, жамоавий ёки йўналтирилган идоралар томонидан берилади. Ҳозирда у кўпгина мусулмон мамлакатларда расмий фатво берувчи муфтий ёки халқаро марказлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқаришнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Чунончи, Қуръони каримнинг ўзига хос мўъжизакорлиги, ундаги балоғат ва фасоҳатнинг ниҳоят даражада юқорилиги, жумлаларнинг тузилиши ва бошқа жиҳатлари шу вақтгача одамзодни ажаблантириб келган. Шундай экан, исломнинг ҳар икки манбаси: Қуръон ва Суннага асосланган ҳолда мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти, жамият фаровонлиги ҳамда унинг ижтимоий тараққиётини кўзлаб ҳукм чиқариш алоҳида билим ва малака талаб этади. Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган ва яна бошқа зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Шундай бўлса-да, бирор-бир масалада ҳукм чиқариш зарур бўлиб қолса, аввало, мазҳаблар таълимотига таянилади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи назаридан муфтийлар томонидангина фатволар чиқарилиши мумкин. Фатво бериш масъулияти. Исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Чунки фатвода Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиш мақсад қилиниб, унда ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзах орасидаги амаллар кўрсатиб берилади. Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ фатво бериш масъулияти ҳақида тўхталиб қуйидагиларни таъкидлайди: “Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ саллалллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва У зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам номларидан гапиради”. Ҳақиқатан, Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада огоҳ ва эътиборли бўлишга чақириб: “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир”, – деганлар. Яъни воқеъликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан журъат билан фатво беришдан қайтарган. Буни чуқур англаб етган мусулмонларнинг дастлабки авлодлари ўзларидан илмли шахс бўлган жойда сукут сақлашган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “ал-Мажмуъ” номли китобида Абдураҳмон ибн Аби Лайлодан қуйидагиларни ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 120 ансорий саҳобадан савол сўралганда “анавидан сўра”, – деб бошқаларига ишора қилинар ва охири яна аввалгисига саволнинг қайтиб келганини кўрдим”. Ибн Абдул Барр “Жомиъул-илм” китобида Уқба ибн Муслимдан ривоят қилади: “Ибн Умарга ўттиз тўрт ой ҳамсуҳбат бўлдим. Савол сўралганда кўпинча: “билмайман”, – дер эди-да, менга қараб: “Анавилар нимани исташини билдингми, улар бизнинг елкамизни жаҳаннамга кўприк қилмоқчи”, – дер эди”. Суфён ва Саҳнун айтадики: “Одамларнинг фатвога журъатлироғи энг нодони ва илмсизи бўлади. Олим киши фатво беришнинг ҳайбатидан қўрқиб туради. Агар ҳукм Қуръон ва Сунна ҳамда ижмоъда равшан келган бўлса, уни айтишга журъат қилади, аммо ўша ҳукм ҳақида турли фикрлар айтилган ёки яширин маъноси бўлса, олдин масалани чуқур ўрганади, равшан бўлмаган масала ҳукмини айтишдан сақланади”. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан гоҳо элликта масала сўралганда биттасига ҳам жавоб бермаган пайтлари...

Такфир (Мусулмонни куфрда айблаш)

Аввало ушбу сўзнинг луғавий маъносига тўхталиб ўтайлик. Бу сўз араб тилидаги “куфр” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилидаги инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни билдиради. Истилоҳда, яъни шаръий атама сифатида эса ­икки хил маънода келади. Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик, иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган. Булардан келиб чиқадўиган бўлсак, такфир бировни кофирга чиқариш маъносини билдиради. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган мазкур ибора унинг қайси маъносига далолат қилишини сўзнинг қўлланилиш ўрнига қараб ёки кўзда тутилган маънони ёритувчи қўшимча далиллар орқали тушуниш мумкин. Масалан, Қуръонда куфр лафзи бир неча ўринларда келган бўлиб, унда Аллоҳ таоло очиқ куфрни ирода қилмаган. Баъзи оятларда куфрдан мақсад шахсни ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади. Бошқа бир оятларда “мутлақ куфр” зикр этилиб, ислом миллатидан чиқишгача бўлган ҳолатлар назарда тутилган. Исломда такфир тушунчасини нотўғри қўллай бошлашлик тарихи, халифа Али розияллоҳу анҳу даврида пайдо бўлган хорижийлар фирқасига бориб тақалади. Улар ушбу тушунчани ўзларига эргашмаган барчага нисбатан қўллаган. Улар дастлаб халифа Алининг ашаддий тарафдорлари бўлиб, “Сиффийн” жангидан сўнг ҳазрати Алидан ўн икки минглик қўшин билан ажралиб чиқиб, унга ва Муовияга қарши баробар кураш бошлаган. Хорижийлар қурол ишлатиш орқали ўз эътиқодини тарқатиш ва ҳокимиятга эришишни мақсад қилиб қўйган. Улар тарафдорлари бўлмаганларни ҳаттоки мусулмон бўлса ҳам ўлдиришликни ҳалол санайдилар. “Жамал воқеаси” иштирокчилари, Усмон, Али, Муовия, Амр ибн Ос, Абу Мусо каби саҳобаларни ҳам куфрда айблайдилар. Катта гуноҳ қилган кишини кофирга чиқариб, уларни авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Таъкидлаш ўринлики, хорижийларнинг мазкур такфир тушунчаси орқали минглаб мусулмонлар, жумладан, халифа Алининг ҳам ҳаётларига тажовуз қилинган. Ислом уламолари хорижийларнинг катта гуноҳ бўйича даъволарини таҳлил қилиб, умуман уларни исломий тушунчалардан йироқ эканлигини таъкидлашади. Содир этилган катта гуноҳ сабабли кишини исломдан чиқмаслиги ҳақида қатор далиллар мавжуд. Жумладан, Ислом уламолари айтадилар: Ислом шаҳодат калимасидир. У билан инсон мусулмон бўлади. Бунга Убода розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадислари далил бўлади: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига гувоҳлик берса, дўзах унга ҳаром бўлади” (Имом Муслим ривояти). Яна: Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирган ҳадислари далил бўлади: “Умматимдан бирор киши Аллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаган ҳолда вафот этса, жаннатга киради”, – дейилган (Имом Бухорий ривояти). Инсон шаҳодат калимасини айтса, мусулмон бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат калимасини айтган кишини Исломини қабул қилиб, уни мусулмон деб эътиборга олган. Ҳаттоки кишини мажбурланган пайтда “кофирман” деса ҳам уни азобланмаслиги ояти каримада айтилди. Бунга кўра, куфрга мажбурланган киши диндан чиққан ҳисобланмайди. Бу борада Савбон розияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Менинг умматимдан хато қилганда, эсдан чиқарганда ва мажбурланганда қилган ишидан қалам кўтарилди (яъни. гуноҳ ёзилмайди)”, – деган машҳур ҳадиси ривоят қилинган. Бир киши куфрга мажбурланса, у ўлимдан қўрқиб куфр сўзини айтиб юборса-ю, қалби иймон ила хотиржам бўлса, уламолар унга гуноҳ бўлмаслигига, у ҳақда “кофир” деб ҳукм чиқармасликка ижмоъ қилганлар. Бу Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг сўзидир. Катта (кабира) гуноҳ содир этган шахс қилган ишини ҳалол санамас экан, демак у кофир бўлмайди. Қолаверса, “аҳли сунна” уламолари иттифоқига кўра, катта гуноҳ содир...
1 2