islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Болаларга қўл кўтармаслик учун 3 сабаб

Тасаввур қилинг, сиз бехосдан ёки билимсизлигингиз сабабли хатога йўл қўйдингиз. Сиздан икки-уч баробар катта ва кучли инсон сизга бақириб, калтаклади. Танангиздаги оғриқ-ку майлига, лекин у инсон сизга энг яқинлигини ва ҳаётини сизга бағишлаганини даво қилади. Ҳақиқатан ҳам сиз уни яхши кўришда давом этаверасиз.   Тарбия жараёнида болаларни калтаклаш бизда қадимдан бор. Яшириб нима қилдик, деярли ҳаммамиз ҳам ёшлигимизда, ҳеч бўлмаса бир-икки маротаба калтакланганмиз. Калтаклар бизни тарбиялироқ қилдими? Йўқми? Буни аниқ билмаймиз. Қўл кўтаришнинг бир қанча зарарли асоратлари бор. Келинг, улардан 3 та асосийларини кўриб чиқамиз. 1. Калтакланган болалар ақлий ва жисмоний ривожланиши секинлашади. Ёшлигида кўп калтакланган 18-25 ёшли одамлар мияси текширилганда, уларнинг миясида кулранг модда кам экани аниқланган (бу модда миянинг ақлий фаолиятига жавоб беради). Ундан ташқари кўп калтакланган болалар агрессивлиги ва наркотик моддалар истеъмол қилишга мойиллиги билан ажралиб туради. 2. Калтаклаш ота-она ва бола ўртасидаги яқин муносабатни бузади.Кичкинтой танасига етказилган жароҳатга қарамай ота-онасини яхши кўришда давом этаверади, лекин у оила катталарига суяна олмай қолади. Қўрқинч сабабли айб ва муаммоларини яширади. Уларни яхши кўришига қарамай, ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди. Оила, уй улар учун фароғат жойи бўла олмай қолади. 3. Бола миясида “Кучлилар доимо ҳақ” деган тушунча ўрнашиб қолади.Бу болалар кичиклигида ҳам, улғайгач ҳам жуда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Кичиклигида унга кучлилар тарафидан қилинган ҳар қандай ноҳақлик оддий ҳолдек, қаршиликсиз қабул қилади (бу бола учун хавфли бўлиши ҳам мумкин). Бу эса, катта бўлганида ўзининг золим бўлиб қолишига ёки зулмларга чидаб, бахтсиз ҳаёт кечиришига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Хулоса қилиб айтганимизда, болани калтаклаб тарбиялаш тарбияловчининг ноқис эканини билдиради. Чунки, уриб ман қилиш энг яқин ва осон йўл бўлгани билан,афсуски, яхши натижаларга олиб келмайди. Олимлардан бири бу борада шундай деган: “Болани уриш тарбиядаги энг сўнгги чора бўлиши керак. Акс ҳолда, уриб натижага эриша олмасангиз кейинги қадам болани ўлдириш бўлади”. ©️Розалия Габдулҳакова 927

Малайзияда жамоат намозларига рухсат берилди

Малайзия ҳукумати CОVID-19 пандемияси бўйича қўйилган чекловларни юмшатиш доирасида 15 майдан бошлаб масжидларда жамоат намозларига рухсат беради, дейди Малайзия федерал мусулмон ҳудудлари бош раҳбари Зулкифил Муҳаммад Бакр. Ушбу чоралар 24 май куни бўлиб ўтадиган Рамазон ҳайити арафасида қабул қилинди, деб хабар беради Рейтерс. Пойтахт Куала-Лумпур Малайзиянинг федерал ҳудудларидан бири бўлиб, у ерда 30 кишидан иборат жамоатга намоз ўқишлари мумкин. Малайзия ҳукумати 23 апрель куни масжидларда ибодат қилишни чеклаш бўйича қабул қилган тақиқлар муддатини узайтирган эди. Малайзияда жами 6819 та коронавирус юқтирган беморлар аниқланган, 122 киши вафот эган. 1 201

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – ДУО ВА САБАБИЯТ ҚОНУНЛАРИ (иккинчи мақола)

Шунингдек, банда фойдали нарсаларга эришиш ва зарарли нарсалардан сақланиш учун имкониятидаги зоҳирий сабабларни, яъни сабабият қонунларини юзага чиқаришга уриниши лозимлиги ҳам шариат талаби ҳисобланади. Демак, имкониятидаги сабабият қонунларини юзага чиқариш ҳам, ортидан дуо қилиб натижани Аллоҳдан сўраш ҳам шариатнинг талабидир. Шу маънода сабабият қонунлари ва дуонинг бир-бирларига алоқасини уч турга ажратиш мумкин: 1. Сабабларга суяниб дуони тарк қилиш беодобликдир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлган деҳқон ерини шудгорласа, уруғларнинг яхшисини танласа, экинларини ўз вақтида суғорса, қўйингки мўл ҳосил олишга сабаб қилиб қўйилган барча нарсаларни амалга оширса-ю, дуога бепарво бўлса, мўл ҳосилни фақатгина тайин қилиб қўйилган сабаблар яратади, деган ваҳм юзага келиб қолади. Бу эса барча нарсаларнинг тадбиркори бўлган Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик бўлади. 2. Сабабларни юзага чиқаришга уринмасдан дуо қилиб ўтириш шариатни тушунмасликдир. Масалан, модомики, мўл ҳосил Аллоҳ таолонинг бериши билан бўлар экан ҳосилга сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш ўрнига У зотга дуо қилишга “зўр бериш” керак, бу ёғи Аллоҳга таваккул, деган тушунчада бўлиш шариатнинг кўрсатмаларини тушунмаслик бўлади. Чунки дуо қилишга буюрган шариат, сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюргандир. Бу ҳақда Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ажойиб сўзлари бор: “Кимки ҳаракатни (сабабларни рўёбга чиқаришни) ҳақир санаган бўлса, суннатни ҳақир санаган бўлади, кимки таваккулни ҳақир санаган бўлса, иймонни ҳақир санаган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши асло суннатларини тарк қилмасин”. 3. Сабабларни юзага чиқариб натижани Аллоҳдан сўраш шариат талабидир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлганларга аввал мўл ҳосил олишнинг сабабларини юзага чиқариш, сўнгра мўл ҳосилни Аллоҳ таолодан сўраш шариат талаби ҳисобланади. Демак, дуо қилувчи сабабларга суяниб ҳам қолмайди, уларни бекорга ҳам чиқармайди, балки имкониятида бор сабабларни бажариб, натижани Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилиб боради. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 873

ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”АСАРИДА КЕЛТИРИЛГАН ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида қайд килганимиздек, «ал-Жомиъ ал-кабир». («Катта тўплам»). Сахихи Термизий, «Сунани Термизий» (Термизий суннатлари) каби номлар билан хам юритилади. Тарихчи ибн Хажар Асқалонийнинг айтишича, Термизий ушбу асарини 270 ҳижрий (884 милодий) йилда, яъни деярли олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, Имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган. Ушбу асар кулёзмалари дунёнинг бир канча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сакланмокда. Муҳим манба сифатида «АлЖомиъ ас-сахийх» бир неча марта нашр килинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866) йили Митохда, 1292 (1875) йили Қохирала, шунингдек, 1980 йили Байрутда нашр этилганлигини кўрсатиш кифоя. Термизийнинг бу мухим асарига бир катор шарҳлар хам ёзилган бўлиб, улардан ибн Арабий (вафоти 543 ҳижрий, 148 мелодий йили) номи билан машҳур бўлган Имом Хориз Абу Бакр Мухаммад ибн Абдулла Ашбилийнинг «Оридатул-Ахиазий ала китоби Термизий» номли 13 жузъ (кисм здан иборат шарҳини келтириш мумкин. Ушбу шарх дастлаб 1931 йилда Қохирада нашр килинган. Аввал эслатиб ўтганимиздек, ҳижрий учинчи аср (милодий тўккизинчи аср) хадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланади. Дастлаб бу даврда яшаб ижод қилган Имом Бухорий, Имом Муслим каби алломаларнинг сермаҳсул фаолияти катта аҳамият касб этади. Ўз устозлари Имом Бухорий, Имом Муслим асос солган хайрли ишни Имом Термизий чукур масъулият ва катта идрок билан давом эттирди. Хадисшуносликнинг илмий асосда ривожланишига улкан ҳисса қўшиб, мусулмон дунёсидаги энг нуфузли мухаддислардан бири даражасига кўтарилди. Абу Исо Термизийнинг шоҳ асари бўлмиш «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» олим машаққкатли меҳнатининг маҳсули сифатида ҳадис илмида катта хамиятга эга. Энг аввало шуни айтиш керакки, муаллиф ўз асарини алохида алоҳида бобларга бўлади, имкони борича ҳар бир ҳадис ровийларини келтиради. Хар бир хадисдан кейин унинг ишончли ёки ишончсизлик даражасини аниқлаб алоҳида кўрсатади. Олдинрок бошқа асарини «Ас-Сунан» («Cуннатлар») номи билан аталишини хам эслатиб ўттанлик. Бу ном билан аталишига асосий сабаблардан бири – унда фиқҳ масаласига доир аҳком ҳадислар жуда кўп келтирилган. Шулар билан бир қаторда асарда панд-насихат, аҳлоқ-одоб, гўзал худқу фазилатлар хусусида хам жуда кўп ҳадиси шарифлар келтирилганки, бу даражадаги ҳадислар хеч бирор муаллиф асарида учрамайди, десак муболаға бўлмайди. Таркибий жиҳатдан асар куйидаги бобларга бўлинади. Ундан тахорат, салот (намоз), закот, рўза, хаж, жаноза, никох эмизиш, талок, савдо-сотиқ қозилик аҳкомлари, товон тўлаш, меъёр, сайд, курбонлик, назр-нузур, имон, сийратлар, жиҳод, кийим-кечак (либос), таомлар ичимликлар (ашриба), хайр-эҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, васиятномалар, хайрихоҳлик ва тақдир, хуружу фитналар, башоратлар, шаходатлар, зоҳидлар, жаннат ва жаханнам сифатлари, илм, изн сўраш, одоб ва ахлок, масаллар, Қуръони карим фазилатлари, кироат, тафсир, дуолар. фазилатлар, иллатлар хакидаги боблар келтирилган. Мана шу боблар асарда сарлавҳа тарзида бўлинган бўлиб, бобга доир ҳадислар бўлим мазмунини тўла-тўкис ифодалайди. Ушбу бобга доир масала буйича муаллиф бир канча хадисларни келтиради, сўнг бу масала юзасидан бошка уламою факиҳларнинг фикрларини хам батартиб баён этади. Ундан кейин ривоят килинган хадиснинг сахих, хасан, заиф ёки ғариблигининг даражасига ўз муносабатини билдиради. Шундан сўнг хадис ровийлари, саналлари ва санаддаги иллатлари хусусида ўз фикрини билдиради. Юқорида айтилган фикримизга мисол тариқасида Абу Исо Термизийнинг «Ал-Жомеъ ас-сахих» асарида «Тахорат» бобида «Сафардаги ҳар бир жойда муқим турган киши махсисига масҳ тортиши хакида келтирилган бир ҳадис хусусида муфассал тўхталамиз. «Бизларга Қутайба...
1 1 029 1 030 1 031 1 032 1 033 1 552