2025 йил 20 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида магистратура талабаларининг “Магистр шахсий календарь иш режаси”да белгиланган илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши бўйича мониторинг ўтказилди.
21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари аниқланиб, уларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари эътироф этилди ҳамда диллом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Аллоҳ таоло инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун 124 минг пайғамбар юборган. Улардан бири Ҳуд алайҳиссалом бўлиб, қадимги Од қавмига ва уларнинг Ирам шаҳрига юборилган эдилар... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган “Innoweek.uz” — инновация ҳафталигида фаол иштирок этдилар. Талабаларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодими, куратор Р.Олтинбоев ҳамроҳлик қилди.