Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, таниқли олим доктор Ҳамза Бакрий Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари учун муҳим эътиқодий масалаларга бағишланган илмий суҳбат ўтказиб берди. Тадбирда институт Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи A.Aллоқулов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Илмий мажлисда доктор Ҳ.Бакрий талабаларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан жавоб берди. Хусусан, илм, эътиқод, гумон ва шак сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, ақл билан идрок этиладиган нарсалар тасдиқ ва тасаввурга бўлиниши, тасдиқ эса илм ва эътиқодга тақсимланиши ҳақида, бу тақсимотларни яхши англаш эса иймон ва унга боғлиқ муҳим мавзуларни теран англашга катта ёрдам бериши таъкидланди.Шунингдек, бугунги кунда долзарб мавзулардан ҳисобланган, такфир масаласининг асл моҳиятини очиб берадиган тавҳиднинг учга тақсимланиши ва унга доир муҳим мавзулар, хусусан тавҳидни учга – рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳидига тақсимлаш хатари, унинг тарихи ва бу масаладан қандай ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар юзага чиқиши ҳақида асосли, илмий далиллар айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу мавзу бугунги кунда билиш лозим бўлган муҳим нуқта ҳисобланади. Мусулмонларни ширкда айблашдек хатарли сўзга илк қадам ҳисобланган ушбу мавзуни бугунги кунда ҳамма, айниқса илм аҳллари билиш лозим ҳисобланади. Тадбир сўнгида доктор Ҳамза Бакрийга институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 297
Тиллар кафедраси ташаббуси билан институтнинг Ахборот-ресурс марказига (АРМ) араб тили ва балоғат фанларига оид икки муҳим асар – “دروس البلاغة في علم البلاغة” ва “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” китоблари 60 донадан топширилди. 1. “دروس البلاغة في علم البلاغة” Бу асар араб тили балоғатини ўрганишда энг асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади. Муаллифлари – Али ал-Жарим ва Мустафо Амин. Китобда балоғатнинг уч асосий йўналиши – илмул-баён, илмул-маъоний ва илмул-бадиъ тартибли ва содда услубда баён қилинган. Асарда Қуръон оятлари, ҳадислар ва араб адабиёти намунасидаги мисоллар орқали қоидалар тушунтирилган. 2. “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” Машҳур наҳвий асар “Ажрумийя” матнига Мисрлик олим Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид томонидан ёзилган шарҳ. Китобда грамматик қоидалар оддий ва аниқ изоҳлар билан берилиб, ўрганувчига араб тилининг асосий қонун-қоидаларини пухта ўзлаштириш имконини беради. Китобларнинг аҳамияти: • Ушбу асарлар мадрасавий ва университет таълим тизимида асосий ўқув қўлланма сифатида қўлланиб келинмоқда. • Араб тилининг балоғат ва наҳв фанларини чуқур ўрганишда талабалар учун энг қулай дастур ҳисобланади. • Қадимий анъанавий матнлар билан бирга замонавий таълим жараёнида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Китоблар белгиланган тартибда АРМ фондига киритилиб, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг фойдаланиши учун жойлаштирилди. 446
Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Республика олий таълим муассасаларида узоқ йиллар фаолият юритган устоз, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдумалик домла Эгамов Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. - ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “AAOIFI” – “Шариат меъёрлари” бўйича сертификатга эга Алижон Равшанов модул таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун “Ислом иқтисодиётида Мушорака, Музораба ва Муробаҳа савдосида қўлланиладиган фиқҳий усуллар ва қоидалар” мавзусида мастер-класс ўтказди. Дарс жараёнида мазкур молиявий инструментларнинг фиқҳий асослари ва амалиётдаги қўлланилиши ёритилди. Таъкидланишича, ислом иқтисодиёти адолат, ҳалоллик ва ризқни тўғри тақсимлаш тамойилларига асосланади. Мушорака – шериклик асосидаги ҳамкорлик Музораба – инвестор ва тадбиркор ҳамкорлиги Муробаҳа – нархини ошириб сотиш Бу усуллар фақат иқтисодий фойдани кўзламай, балки жамиятда ишонч, барқарорлик ва баракани таъминлашга хизмат қилади. Мастер-класс давомида талабаларга ҳалол ризқ топиш ва адолатли иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ушбу инструментларнинг аҳамияти тушунтирилди. Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, ўқитувчи А.Исмоилов ва кабинет мудири М.Мавлянкулов ҳам иштирок этдилар. ТИИ Матбуот хизмати 277
Salavot aytish musulmonlarning eng ulug‘ va eng fazilatli ibodatlaridan biridir. Qur’oni karimda Alloh taolo bevosita salavot aytishni buyurib, bu ibodatning boshqa amallardan yuksak o‘rinda turishini ko‘rsatadi: “Albatta, Alloh va Uning farishtalari Nabiyga salavot aytadilar. Ey iymon keltirganlar, siz ham U zotga salavot ayting va salom yuboring” (Ahzob, 56). Mazkur oyat tafsirida Sahl Tustariy rahimahulloh shunday deganlar: “Dunyoda Rasulullohga aytilgan salavotdan afzalroq ibodat yo‘q. Chunki Alloh taolo namoz haqida “Men ham o‘qiyman”, demagan, zakot berishda “Men ham beraman”, demagan, ro‘za haqida ham shunday buyruq bermagan. Faqatgina salavot borasida “Men ham salavot aytaman” deb ta’kidlagan”. Bu so‘zlar salavotning o‘ziga xos ulug‘ligini ko‘rsatadi. - TII Modul ta'lim tizimi talabasi Akmaljon RAHMONOV